RU

Последние новости

19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  1 19:35Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  9 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  21 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим" Новости

Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz" (2:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, учрашувдан аввал йигитларга ҳамма майдонга юқори кайфиятда чиқиши керак деб айтгандик. "Олимпик-MobiUz"да 20 ёшли ўйинчилар ўйнайди деб шунчаки майдонга чиққанлар ҳам бўлди. Яъни, жамоамизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилди. Ўйин томонлама "Олимпик-MobiUz" бизга нисбатан яхши ҳаракат қилди, фақат тажриба бобида ютиб кетдик деб ўйлайман. Бизда вазиятлар кам бўлди, икки-учта вазиятдан гол урдик. Тўғриси, жамоамиз ўйинидан қониқмадим.

- Бугун "Пахтакор" йирик ҳисобда зафар қучса керак деб тахмин қилгандик. "Олимпик-MobiUz" сизларга қарши нима тайёрлай олди? Иккинчи савол: "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин бундай ҳаракат қилиш кейинги баҳсда салбий таъсир кўрсатмасмикин?

- Рақибни яхши ўргандик, аммо улар томонидан янгилик кўрмадим. "Олимпик-MobiUz" аввалги баҳсларда қандай ҳаракат қилган бўлса, бугун ҳам шундай ўйин кўрсатди. "Навбаҳор" билан эса умуман бошқача ўйин бўлади деб ўйлайман.

- Кубок учун даъвогар баъзи жамоалар мусобақани эрта тарк этди. Бу ҳақда фикрингиз?

- Ҳамма яхши жамоалар чиқиб кетгани йўқ, ҳалиям кучли клублар қолган. Кейинги босқичда ким рақиб бўлиши? Тўғриси, билмайман. Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда Кубокни қўлга киритишни истаймиз. Мақсадимиз шу.

- Суперлигада ёзги трансфер ойнаси очилди. Жамоани кимлар тарк этиши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Трансфер очилган бўлса-да, ҳали биринчи давра тугагани йўқ, шу боис бу саволингизга жавоб бера олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, баъзи чизиқларни кучайтириш учун бизга икки-уч нафар яхши футболчи керак.

- Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтаётгани ҳақида гаплар қанчалик ҳақиқатга мос?

- Ҳожимат билан музокаралар олиб борилаётгани рост. Бу борада фақат шуни айтишим мумкин.

- Муҳаммадали Ўринбоев бугун қайдномадан ўрин олмади. Уни Бельгиянинг "Антверпен" клубига ўтаётганини эшитдик.

- Муҳаммадали 4 июль куни Бельгияга учиб кетади. Бу аниқ.

- Ҳожиакбар Алижонов "Насаф" билан ўйнамаганди, бугун эса захирадан қўшилди. У "Навбаҳор" билан тўлиқ ўйнай оладими?

- Ҳожиакбарда жароҳат борлиги сабаб "Насаф"га қарши қўймагандик. Бугун ҳам жароҳат билан ҳаракат қилди. Лекин "Навбаҳор"га қарши асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ўйнашидан умидвормиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика