Жуниньо Депай ҳақида: "Лион" "Барселона"дан расмий таклиф қабул қилмади"
10 сен 2020 12:20
Новости
Жуниньо Депай ҳақида: "Лион" "Барселона"дан расмий таклиф қабул қилмади"
"Лион" спорт директори Жуниньо форвард Мемфис Депайнинг "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Биз "Барса"дан расмий таклиф қабул қилмадик. Жиддий жароҳатга қадар Мемфисга президент Оласадан шартномани узайтириш бўйича таклиф бўлганди, аммо у ўйлаб олиш учун вақт олганди. 26 ёшли ўйинчининг шартномасига бир йил қолган ва унга "Барса" қизиқмоқда. Умуман Мемфиснинг позицияси бироз кучлироқ.
Қачонки таклиф келиб тушса, ўшанда ўйлай кўрамиз. У бизнинг сафимизда бу мавсум ҳам сардор сифатида қолиши ва бир йилдан сўнг эркин агент мақомида кетиши ҳам мумкин. Президент битимни узайтиришга уриниши ҳам мумкин, аммо буни қилиш қийин бўлади деб ўйлайман.
Мемфис терма жамоага йўл олиши олдидан биздан ҳеч нарса сўрамади. У менга "Барса" унга қўнғироқ қилмаганини айтди", - дейди Жуниньо.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии