Жозеп Бартомеу: “Гвардиола учун “Барса” эшиклари доим очиқ”
09 дек 2019 23:26
Новости
Жозеп Бартомеу: “Гвардиола учун “Барса” эшиклари доим очиқ”
“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу айни пайтда “Манчестер Сити”ни бошқараётган Пеп Гвардиоланинг Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу фақат менга боғлиқ ҳолат эмас.
Айнан Пеп ўз вақтида “Барселона”дан кетишга қарор қилганди. Аммо клубимиз эшиклари унинг учун доим очиқ”, дейди Бартомеу.
Гвардиола 2008-12 йиллар давомида каталонияликларга устозлик қилган. Бу вақт ичида у уч марта Ла Лигада, икки бор Испания кубогида, уч бор Испания Суперкубогида, шунингдек икки мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.
“Барселона”нинг айни пайтдаги мураббийи Эрнесто Вальверденинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии