Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди
13 июл 10:20
Новости
Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди
“Арсенал“ ҳужумчиси Леандро Троссард фаолиятини Туркияда давом эттиради.
Ҳужумчи “Фенербахче“га ўтишга розилик берди. 30 ёшли футболчи жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью билан суҳбатдан сўнг ушбу қарорга келган.
Туркия клуби ҳужумчининг трансферига тахминан 20 миллион евро тўлайди. Белгиялик футболчининг ўзи билан эса уч йиллик шартнома тузилади.
Маълумот учун, Троссард “Арсенал“да 2023 йилнинг январидан бери ҳаракат қилиб келади. У ўтган мавсум 56 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 тадан гол ва голли узатма бор.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии