RU

Последние новости

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Жозе Моуриньо: "Буюк Анчелоттига салом йўллайман" Новости

Жозе Моуриньо: "Буюк Анчелоттига салом йўллайман"

Жозе Моуриньо "Рома" билан Европа Конференциялар лигаси финалига йўл олганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда чарчадим ва уйга кетишни истайман. 

Бу оиламизнинг ғалабаси. Нафақат майдон ва захира ўриндиғидаги, умуман бутун стадиондаги оила аъзоларимизнинг! Оилага алоқадор эканлигингни ҳис қилиш - асосий муваффақият. 

Биз боримизни бериб ўйнадик. Балки кимдир бундай ҳисобламас, лекин дарвозабонингизда АПЛнинг ҳужумкор жамоасига қарши ўйинда 120 дақиқа ичида фақатгина 2 та сейв бўлиши - муваффақиятни билдиради. 

Йигитлар бунга лойиқ. Бизда финал сари фантастик йўл бўлди, А Серияда очколар йўқотишимизга тўғри келди. Аммо эндиликда биз финалдамиз ва унда ғалаба қозонмоқчимиз. 

Руҳсат берсангиз дўстим, буюк мураббий Карлеттога (Карло Анчелотти) салом йўлламоқчиман. Кел, бирга финалларда ғалаба қознамиз", - деди Моуриньо. 

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика