RU

Последние новости

19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  0 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  5 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  20 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  19 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  22 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  8 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  14 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  1 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди Новости

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди

Қарийб ўн кун давомида “Бунёдкор” футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди.

22-30-октябр кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда “Халқ банки” ҳамда Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоалари тўқнаш келишди.

Aгар “Халқ банки” жамоаси бу каби мусобақаларда қатнашишнинг яхшигина ҳадисини олган бўлса, Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК ходимлари илк бора мана шундай мусобақаларда иштирок этишаётганди. Шунга қарамай дебютант финалгача бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди. Бу йўлда улар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, “Микрокредит банк” AТБ ва ниҳоят ярим финалда Давлат божхона қўмитасини аяб ўтирмади. Бироқ, финалдаги рақиб ҳар қачонгидан жиддий эди.

Гарчи ўйин деярли тенгкурашлар остида ўтган бўлсада, якунда “Халқ банки” жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бунга сабаб, банкирлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишган бўлса, мусобақа дебютантлари – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси кўплаб қулай вазиятларни кўкка совурди.

Учрашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақа ғолибига бош соврин – кўчма кубокни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов тантанали сурʼатда топширди.

Номинациялар бўйича ғолиблар:

“Энг яхши дарвозабон” – Баҳодир Мансуров (Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши ҳимоячи” – Маъмур Султонов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)

“Энг яхши тўпурар” – Суннатилло Тошпўлатов (14та гол, Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши иштирокчи” – Нажмиддин Ҳикматуллаев (“Шарқ” нашриёти ДУК)

“Энг яхши волонтёр” – Юлдуз Носирова

3-ўрин – Давлат божхона қўмитаси

2-ўрин – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

1-ўрин – “Халқ банки”


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика