RU

Последние новости

15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  1 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  2 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  5

Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди" Новости

Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"

"Челси" сафига яқинда келиб қўшилган ярим ҳимоячи Жейдон Санчо бир қизиқ интервью берди.

"Челси" билан барча ҳужжатлар имзолангач, Санчо "аристократлар" афсоналари Дрогба ва Лэмпардни болаликдаги энг севимли футболчилари деб атади.

Умумий ҳисобда Дрогба ва Лэмпард "Челси" либосида 1 029 та ўйинда майдонга тушиб, 375 та гол урган ва 212 голли узатма берган. Шу тариқа, бу икковлон клуб тарихининг энг муваффақиятли даврларидан бирида бевосита иштирок этган ҳамда бир неча бор Премьер-лига ва ички кубокларда зафар қучган, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси бош совринига ҳам эга чиқишган.

Эндиликда Санчо ўша машҳур дуэтнинг муваффақиятларини такрорлашга уриниб кўради.

"Бу ерда эканлигимдан жуда бахтлиман. Лондон - мен ўсган шаҳар ва бу ерга қайтишдан хурсандман.

Барчаси мураккаб эди ва трансфер ойнасининг охирги кунида ҳал бўлиши зарур эди. Бироқ барчаси кўнгилдагидек ўтди ва ваниҳоят бу амалга ошганидан жуда мамнунман.

"Челси" - бу буюк клуб. Биласизми, болалигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим бўлган. Энди эса худди улар каби шу клуб сафида тўп тепиш имкониятига эгаман. Бу ажойиб туйғу".


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика