RU

Последние новости

09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  0 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  10 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  15 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  23 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  6 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  17 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3

Жепаров: "Ўзбекистон - Россия ўйини зерикарли ўтди" Новости

Жепаров: "Ўзбекистон - Россия ўйини зерикарли ўтди"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, Осиёда икки карра йилнинг энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ўз терма жамоасининг Россия терма жамоасига қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин сизга қандай ёқди?

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, зерикарли кўриниш олди. Жамоалардан бири ҳимоявий тактикани танлаганида шундай ҳодиса содир бўлади. Ўзбекистон тўп йўқотилганда бор эътиборини тезкор қарши ҳужумларга қаратди, Россия терма жамоасига эса зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди.

- Россия терма жамоаси таркибида қайси футболчини алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардингиз?

- Менга ҳимояда Жикиянинг ҳаракатлари ёқди. У яккакурашларда жуда яхши ўйнади. Шу билан бирга, Соболев, Захарян ва Кузяевни ажратиб кўрсатган бўлардим.

- Ушбу ўйин Ўзбекистон терма жамоасига нима берди?

- Ўйлайманки, терма жамоамиз аъзолари кучли футбол нафасини ҳис қилишди. Чунки улар Россия термаси каби тезкор ва кучли жамоаларига қарши ҳар доим ҳам ўйнамайди. Ҳар қандай ўртоқлик ўйини биз учун тез орада бошланадиган расмий турнирга тайёргарлик ҳисобланади”, - деди Жепаров.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика