RU

Последние новости

23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  7 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  40 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  3

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқ Эрон ва Баҳрайнга қарши ўйинларни Иорданияда ўтказади Новости

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқ Эрон ва Баҳрайнга қарши ўйинларни Иорданияда ўтказади

14 ва 19 ноябрь кунлари Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"C" гуруҳидан жой олган Ироқ терма жамоаси ўз майдонида 14 ноябрь куни Эронни, ундан кейин 19 ноябрда Баҳрайнни қабул қилиши лозим эди. Бироқ мамлакатда юзага келган нотинч вазият туфайли ФИФА Ироқ терма жамоасига ўз майдонида ўйин ўтказишга рухсат бермади. 

Натижада Ироқ футбол федерацияси бошқа вариантларни қидиришга мажбур бўлди ва навбатдаги иккита учрашувни Иорданияда ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда федерация раҳбари Абделхолиқ Масуд шундай деди: "Биз Иорданияни танладик, энди Эрон ва Баҳрайнга қарши баҳсларни шу давлатда ўтказамиз. Ҳозирча ФИФАнинг тасдиғини кутяпмиз". 

Эслатиб ўтамиз, Ироқ 10 октябрь куни Гонконг билан Басрада ўйнаб 2:0 ҳисобида зафар қучган, стадионга 32 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрганди. Гуруҳ жадвалида Ироқ 7 очко билан биринчи, Баҳрайн ҳам 7 очко билан иккинчи, Эрон эса 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда боряпти.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика