RU

Последние новости

13:40Расмий хабар: Тухель - Англия бош мураббийи  0 13:12ЖЧ-2026 саралашининг 4-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон ва Қирғизистондан икки нафардан футболчи киритилди  4 12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  8 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   1 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  1 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  10 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  14 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  8 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  15 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  15 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3

ЖЧ-2018 олдидан. Эрон Ливия ўрнига бошқа рақиб топди Новости

ЖЧ-2018 олдидан. Эрон Ливия ўрнига бошқа рақиб топди

Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган Эрон миллий терма жамоаси 17 март куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Аввалроқ форсларнинг Африка вакили Ливия билан 15 мартада ўйнаши эълон қилинганди, бироқ айрим сабабларга кўра бу ўйин ўтказилмайдиган бўлди. Натижа Эрон ўзига бошқа рақиб топди: Сьерра-Леоне. Мазкур жамоага қарши ўртоқлик учрашуви 17 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу янгиликни Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Таж ОАВга маълум қилди. Сьерра-Леоне терма жамоаси айни пайт ФИФА рейтингида 97-ўринни эгаллаб турибди. Эрон эса 33-ўринда бормоқда. Меҳди Таж журналистларга яна қуйидагиларни маълум қилди:

- "Навбатдаги жаҳон чемпионатидан умидимиз катта, шу боис жиддий тайёрланмасак бўлмайди. Терма жамоамиз 17 март куни Сьерра-Леоне билан ўйнашга келишиб олди. Шунингдек, 23 март куни Тунисга қарши ўйинимиз ҳам бор. Австриядаги ўқув-йиғин машғулотида Жазоир билан ўйнаймиз".

- "Қолаверса, 11 май куни Сурия ва 18 майда Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушамиз. Май ойида Туркияда ҳам йиғин ўтказамиз ва у ерда Туркия (28 май) ва Греция (2 июнь) билан куч синашиб кўрамиз. ЖЧ олдидан охирги назорат беллашувини 8 июнь куни Литвага қарши ўтказамиз".

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика