RU

Последние новости

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  0 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  4 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  7 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда? Новости

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Немис футбол иттифоқи техник директори Маттиас Заммер 2010 йилда уни Германия футболи тарихидаги энг яхши иқтидорлардан бири сифатида тарифлаган.

Марио Гётце ажойиб тезлик, техника, дриблинг ва ўзига нисбатан ўта юқори ишончи туфайли 18 ёшидаёқ дунёнинг энг яхши ёш футболчилари қаторида тилга олинганди. У майдон маркази, ҳар иккала қанотда бир хил ўйнай олишидан ташқари "яширин тўққизлик" вазифасини ҳам аъло даражада бажарар эди.

Марио 2010-13 йилларда ажойиб натижалар қайд этган Юрген Клопп бошчилигидаги "Боруссия"нинг энг муҳим ва ажралмас бўлакларидан бири эди. У 2013 йилнинг ёзида "Бавария"га кўчиб ўтди, аммо Мюнхенда жамоанинг етакчисига айлана билмади. Гётце аксар ҳолатларда Франк Рибери, Арьен Роббен, Томас Мюллер сингари футболчиларга рақобатда ютқазар эди. Шу тариқа унинг фаолиятида пасайиш юзага келди. 

2016 йилда адашганини тан олиб, Дортмундга қайтди. Бироқ, "асаларилар" сафидаги парвози ҳам дастлабкиси каби юксак чиқмади.

Бразилияда ўтказилган мундиал финалида ғалаба голини уриб, Месси ва унинг мухлисларига кўз ёши тўктирган футболчи сўнгги 2 йилда катта саҳнадан бутунлай йўқолиб қолгандек туюлиши мумкин. 

Аммо, у ҳамон майдонда жавлон уришда давом этяпти. 29 ёшли Марио айни пайтда Эйндховеннинг ПСВ клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 18 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика