RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Жавоҳир Эсонқулов: "Навбаҳор" билан ҳақиқий "жанг" бўлди" Новости

Жавоҳир Эсонқулов: "Навбаҳор" билан ҳақиқий "жанг" бўлди"

Мухлислар яхши билишадики, янги мавсум олдидан "Қўқон-1912" сафига бир қатор футболчилар келиб қўшилишди.

Ана шундай ўйинчиларидан бири Жавоҳир Эсонқулов. “Водий дербиси”да яхши таассурот қолдирган ушбу футболчи билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Аввало, "Қўқон-1912" оиласига хуш келибсиз. Жамоага мослашиб олдингизми?

– Ассалому алайкум. Жамоага тезда мослашиб олдим. Футболчилар ҳаммаси бир-бири билан аҳил. Жамоада мени яхши кутиб олишди. Мураббийларимизнинг муносабатлари ҳам жуда яхши. Қўқонлик мухлисларга ҳам саломларимни етказинг.

– "Навбаҳор"га қарши ўйин ҳақида фикрларингиз.

– Ўйин ҳақиқий “дерби”га хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Майдонда ҳақиқий “жанг” бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш имконияти бор эди. Ўйиндан завқ олдим. Футбол пайтида дўст, машҳурлик деган нарсалар бўлмайди. Майдонда ҳамма бир хил. Майдонга тушганимда фақат рақибларнинг формасига қараб ажратаман. кимга қарши ўйнаётганлигимни аҳамияти йўқ. Қайсидир юлдуз футболчини борлиги мени чўчитмайди.
Ўйиндан тугаганидан кейин наманганлик мухлисларнинг қилган ҳаракатлари бизга ёқмади. Бу футболчиларга бўлган ҳурматсизлик деб биламан. “Навбаҳор” юта олмаса бизда айб эмаску. Ўз футболчиларидан норози бўлишсин, рақибдан эмас.

– Ўз ўйинингиздан қониқдингизми?

– Ўйинимдан бироз қониқдим. Чунки, бир йиллик танаффусдан кейин яна майдонга тушдим ва ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бир йил жароҳатимни тиклашга мажбур бўлдим. Агар “Навбаҳор”га қарши баҳсда юзага келган иккита имкониятнинг биттасидан самарали фойдаланиб гол урганимда эди, ўйинимдан юз фоиз қониқиш ҳосил қилган бўлардим.

– Қўқонлик мухлислар сизни жамоани тарк этган адашингиз Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнини билинтирмайди деб ишонишмоқда. Ўзингиз нима дейсиз бу фикрга?

– Мухлислар ишонч билдираётган экан, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистоннинг яхши футболчиларидан бири. У киши билан яқин қадрдон, ака-укадекмиз. Сидиқовга қарши бир неча бор ўйнаганман. Мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Бунинг учун тинмай меҳнат қиламан.

– Сизни жамоага ким таклиф қилди? Шартномангиз қанча муддатли?

– Мени жамоага Азиз Тўхтабоев таклиф қилган. Нўъмон Ҳасанов ҳам менинг ўйинларимни кузатган. Машғулотларда астойдил ишлашга ҳаракат қиляпман. Бош мураббийимизга асосий таркибда имконият берганлари учун раҳмат айтаман, ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан.
“Қўқон-1912” жамоаси билан тузилган шартномам ҳозирча бир йилга мўлжалланган. Яхши ўйнаб турсам, мураббийлар ва раҳбариятнинг ишончига сазовор бўлсам келажакда яна шарномани узайтирармиз деб ўйлайман.

– Қўқонлик мухлисларга тилакларингиз.

– Қўқонлик мухлислари жамоамизга жон куйдириб ишқибозлик қилишсин. Уларни уялтириб қўймасликка ҳаракат қиламиз. Биз ҳар доим мухлислар билан биргамиз. Мухлислар билан бир оила бўлишимиз керак. Қайсидир мухлисимиз мен билан учрашмоқчи бўлса , мен доим тайёрман. Биз футболчилар улар учун майдонга тушамиз. Қўқонлик мухлислар жамоамизни ёлғизлатиб қўймасликларини кўрдим. Ҳаммаси аъло даражада. Ҳамма мухлисларимизга катта раҳмат, саломат бўлишсин!

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика