RU

Последние новости

23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  3 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  8 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  43 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4

Жавлон Эсонов: "Мавсум бошида жамоамизга мусобақа ғолиби бўлиш вазифаси қўйилган эди" Новости

Жавлон Эсонов: "Мавсум бошида жамоамизга мусобақа ғолиби бўлиш вазифаси қўйилган эди"

Хабарингиз бор, кеча В ПРО-Лига Шарқ минтақасида 27-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Тур доирасидан ўрин олган "Бунёдкор-2" - "Локомотив-БФК" учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Сайтимиз мухбири мазкур учрашувдан сўнг, "Бунёдкор-2" футболчиси Жавлон Эсонов билан интервью ташкил этди. Қуйида интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

Ушбу учрашув қийин бўлишини билардик. Боиси "Локомотив-БФК" жорий мавсумда жуда кучли ўйин намойиш этмоқда, буни уларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан ҳам билса бўлади. Шу сабабдан бу жамоага қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимизнинг бугунги ўйин учун танлаган услублари ва кўрсатмаларини тўғри бажарган холда якунда ғалаба қозонишни уддаладик. Албатта гол киритиб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшганимдан мамнунман.

Афсуски, мавсумни кутилганидек муваффақиятли ўтказа олмадик. Бунга сабаб сифатида кўрсатган ўйинларимизда барқарорлик етишмаганини айтиб ўтиш мумкин. Мавсум аввалида жамоамизга мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Барчангизга маълум, биз иштирок этаётган В ПРО-Лига Шарқ минтақасида "Турон" жамоаси ғолибликни тантана қилди, фурсатдан фойдаланган холда уларни "Бунёдкор-2" жамоаси номидан табриклайман. Шунингдек, жамоамизни бутун мавсум давомида ўйинларга муносиб тайёрлаб келган мураббийларимиз Муроджон Отажонов, Азизбек Ҳошимов, жамоамиз шифокори Рустам Юусупов ва администратор Азиз Таслимовларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Биласизми, "Локомотив-БФК" устидан қозонилган ғалабамиздан сўнг жамоамизда иккинчи ўринни қўлга киритиш учун имконият юзага келди. Насиб бўлса, сўнги турда астойдил ҳаракат қилиб, ғалаба қозонамиз деган умиддаман. Албатта сўнги турда бизга осон бўлмаслиги аниқ, чунки якуний учрашувни ўша мусобақа ғолиби "Турон"га қарши ўтказамиз - дейди Жавлон Эсонов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика