RU

Последние новости

22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  13 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  60 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  2 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3

Жасурбек Жалолиддинов: "Миллий терма жамоа либосини кийиш – ҳар бир футболчи учун шараф" Новости

Жасурбек Жалолиддинов: "Миллий терма жамоа либосини кийиш – ҳар бир футболчи учун шараф"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2020 йилда Жаҳон чемпионати саралаши доирасида 3 та жуда муҳим ўйин ўтказади.

Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида 23 февраль куни Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади.

Ушбу йиғинда “Бунёдкор” жамоасининг 17 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячиси Жасурбек Жалолиддинов ҳам иштирок этади. Ёш истеъдод эгаси миллий жамоадан чақирув олганидан мамнун эканини айтиб ўтди:

– Миллий терма жамоа либосини кийиш, мамлакат бош жамоаси сафида тўп суриш – ҳар бир футболчи учун шараф саналади. Мен ҳам ёшликдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлишни орзу қилганман. Бу орзум амалга ошаётганидан беҳад мамнунман.

“Бунёдкор” жамоаси таркибида Рустам Aшурматов, Элдор Шомуродов каби ўйинчиларнинг ёш бўлса-да миллий терма жамоада ўйнашларини кузатиб, уларга ҳамиша ҳавас қилганман. Менинг ҳам миллий жамоадан чақирув олишимда жамоадошларимнинг ва мураббийларнинг хиссаси катта.

Энди билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор маҳоратни ишга солиш, машғулотларда ҳам, ўйин давомида ҳам майдонда қаттиқ тер тўкиш лозим бўлади, – деди ёш футболчи.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика