RU

Последние новости

23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  0 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  1 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  47 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  5 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  13 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5

Жасур Ҳакимов: "Катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик" Новости

Жасур Ҳакимов: "Катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Жасур Ҳакимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Агар баҳсни кўрган бўлсангизлар, ўйин ҳар икки жамоа учун жуда қийин бўлди. Биз ҳам, "Навбаҳор" ҳам ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Бизга кўпроқ ғалаба керак эди. Чунки турнир жадвалида "Бунёдкор"га мос бўлмаган ўринда эдик. Шуни инобатга олган ҳолда йигитлар майдонда борини бериб ўйнадик. Катта иштиёқ ва ғалабага бўлган ишонч сабаб муваффақият қозондик".

- Пенальтини амалга ошириш вақтида сизда ҳаёжон бўлдими?

- Ҳа, албатта бироз ҳаёжон бўлди. Чунки ўйин якунлари ва масъулиятли вазифани адо этиш вақтида бўлиб турди. Лекин бундай ҳолатлардан қандай фойдаланишни билдардим. Шу боис пенальтини совуққонлик билан амалга оширдим.

- Баҳс давомида "Бунёдкор" асосан қарши ҳужумда ўйнади...

- Биз биринчи гол урганимиздан кейин ҳимояга эътибор қаратдик. Натижада, "Навбаҳор" кўпроқ ҳужум ташкил қилди. Биринчи бўлим ўзида учта футболчи алмаштирди. Бу орқали янада кўпроқ ҳужумлар ташкил этишди. Биз эса асосан прессинг қилиб, тўпни рақибдан олиб қўйишга интилдик. Баъзида бу амалга ошди, баъзида эса йўқ. Йигитлар жиддий қаршилик кўрсатишга интилдик.

- Аввалги муваффақиятсизликлага нима сабаб бўлди?

- Мен футболчиман, муваффақиятсизликларда футболчилар кўп айбдор деган бўлардим. Хатолар қилдик ва шунинг эвазига мағлубиятга учрадик. Бошқа жиҳатни сабаб қилиб кўрсата олмайман.

- Иван Бошкович бош мураббий этиб тайинланганидан кейин жамоа ўйини ўзгардими?

- Ҳа, албатта. Бошкович жуда талабчан мураббий деб ҳисоблайман. Икки ўйинда 4 очко қўлга киритдик. Яхши мутахассис ва у билан янада ижобий натижалар кўрсата оламиз.

- Суперлигада қайси жамоа чемпион бўлиши мумкин?

- Бу йилги мавсум жуда қизиқарли кечмоқда. Турнир жадвалига ҳам эътибор берсангиз, кураш авжига чиқмоқда. Олдиндан шуни чемпион бўлади дейиш қийин. Менимча,  "Пахтакор" чемпион бўлса керак.

- Мавсум якунига қадар яна нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Олдинда турган беллашувларда гол уриб, жамоамизга ёрдам беришни мақсад қилганман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика