RU

Последние новости

21:15BALLON D'OR-2025  5 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  2 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  16 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  36 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  11 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  8 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

Жасур Абдураимов: "Пахтакор" осон гуруҳга тушмади" Новости

Жасур Абдураимов: "Пахтакор" осон гуруҳга тушмади"

Бундан бир неча соатлар олдин Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди. "Пахтакор" жамоаси ҳам турнирдаги ўз рақибларини аниқлаб олди.

Қуръа ҳақидаги фикрларни билиш мақсадида "Пахтакор" жамоасида Шота Арвеладзега яқиндан кўмаклашиб келаётган Жасур Абдураимовга юзландик. 

"Гуруҳимизда ёмон ва кучсиз рақиблар йўқ. "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912"ни қандай кучга эгалигини барча яхши билади. Шунингдек, "Оқ-тепа" ҳам Про лигада ёмон иштирок этмаяпти. Бу жамоани ҳам яхши биламиз. "Пахтакор" осон гуруҳга тушгани йўқ. Ҳамма ўйинлар ўзига яраша қийин кечади. Ўзингиз яхши биласиз қўқонликлар бизга охирги йилларда жуда яхши ва муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Улар билан доим қийиналмоқдамиз. Ўтган мавсумда Лига кубогида ҳам, Суперлигада ҳам бизга етарлича муаммо туғдира олишди. Рақибимиз охиригача курашадиган жамоалар сирасига киради. 

"Бунёдкор" ҳам яхши шаклланган ёш жамоа. Менга уларнинг ҳақиқий футбол ўйнаши ёқади. "Оқ-тепа" ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Таркибида бир қатор ёш ва тажрибали футболчилар бор. Ўз ўйинлари орқали мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Бизга қарши майдонга чиқадиган учта жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этяпти", - дейди Жасур Абдураимов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика