RU

Последние новости

13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  0 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  1 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  1 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  21 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  7 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  41 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1

Жасур Абдураимов: "Футболда чидаш керак" Новости

Жасур Абдураимов: "Футболда чидаш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

- Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Ўйлашимча, тактик услубларга асосланган учрашув ўтказдик. Бу ўйинда ким биринчи гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонар эди.

Бизда ҳозир муаммолар йўқ эмас, секин-секин ўйинларимизни кучайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Йигитларга раҳмат айтаман, футболда чидаш керак. Бугун омад биз томонда бўлди. Жамоамиз дарвозабони Александр Лобанов 3-4 та голли вазиятларда жамоамизни қутқарди. Ҳимоя чизиғимиз ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди.

Футболда чидаш керак, чидаш керак ва вазиятдан фойдаланиш керак. Бугун яхши ўйин ўтказдик. Футболда омаднинг ўрни жуда муҳим.

Иван Нагаев нега ўйнамади? Нагаев ҳимояда ўйнай олмайди. Охирги икки захирадан фойдаланганимизда тўп ҳимояда эмас, ҳужумда бўлишини таъминлашларини айтдик. Мураббийлар штаби ҳам шу таклифни билдирганди", - дейди Жасур Абдураимов. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика