RU

Последние новости

14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  0 13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   10 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  16 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  8 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  7 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  15 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  16 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  6 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  6 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  12 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4

Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти: "2022 йилда Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонаман" Новости

Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти: "2022 йилда Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонаман"

Хабарингиз бор, 24 февраль куни Тошкентда CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон Футбол Ассоциациялари) Конгресси бўлиб ўтди.

Мазкур конгрессда иштирок этган Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти Чунг Монг Гю “UZREPORT TV” телеканалига берган эксклюзив интервьюсида ўзбек футболидаги ислоҳотларни юқори баҳолашини айтиб ўтди.

“Ўзбекистонга кўп ташриф буюрганман. Мамлакатингиз менга ёқади. Тошкентга яна бир бор келганимдан мамнунман. Мен КАФА конгресида ФИФА кенгаши аъзоси сифатида иштирок этдим. Осиё қитъасининг Халқаро футбол Ассоциациялари федерациясидаги вакилиман. Қитъамиздаги футболга оид ўзгаришлар, камчиликлар ва ютуқлар ҳақида ФИФАни хабардор қилиб бораман.

Ўтган йили ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан Сеулда ҳамда Бангкокда учрашганмиз. Учрашув чоғида тажриба алмашганмиз ва бир қатор музокаралар олиб борганмиз. Менинг фикримча, Ўзбекистон Осиёда катта салоҳиятга эга. 2022 йилда Ўзбекистон Жанубий Корея билан биргаликда Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонаман. Биз биргаликда қитъа футболи ривожига ҳисса қўша оламиз.

Ўзбекистонда футбол жадаллик билан ривожланмоқда. Нафақат футболда, балки ҳакамлик борасида ҳам. Бунга мисол тариқасида Равшан Эрматовнинг халқаро ареналардаги муваффақиятини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг бир биридан ўрганадиган жиҳатлари талайгина.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев футболдаги коррупцияга қарши курашга жиддий эътибор бермоқда. Мен буни ижобий баҳолайман. Футболи ривожланган мамлакатларда ҳам келишилган ўйинлар учраб турибди. Мазкур жиддий масала ҳал қилинмаса, футбол инқирозга юз тутиши тайин.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар менда катта таассурот қолдирмоқда. Умид Аҳмаджонов раҳбарлик қилган пайтда Ўзбекистон паралимпиячилари Риода 31та медаль, жумладан, 8та олтин медални қўлга киритган эди. Бу ажойиб натижани эътироф қилиш зарур. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган футболчилари Хитойда Осиё чемпиони бўлганини шахсан гувоҳи бўлганман. Бу футболчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати самарасидир. Олиб борилаётган тўғри сиёсатсиз бу муваффақиятларга эришиб бўлмас эди, деб ҳисоблайман”, - дейди Чунг Монг Гю.


Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика