RU

Последние новости

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  4 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  4 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  4 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  10 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди" Новости

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди"

"Қизилқум" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (2:0) сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Жамшид Саидов: Ғалаба доимо ёқимли. Ўйин учун стратегиямиз иш берди. Ҳимоядан ўйнаб, рақибни қарши ҳужумда жазолашга уриндик. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор"ни иккинчи марта мағлуб этдик.

- "Қизилқум" қарши ҳужумлар эвазига ғалабага эришди. Режа ўйин бошидан шундаймиди ёки баҳс давомида шу қарорга келиндими?

- Баҳс учун режамиз шундай эди. Услубимиз фойда берганидан хурсандман.

- "Қизилқум" ўртамиёна жамоалар билан кучсиз, етакчилар билан кучли ўйнайди. Кийиниш хонасида сеҳрли сўз айтасизми?

- Мен ҳам ўзимга шу саволни бераман. Менимча, бунинг бари психология билан боғлиқ деб ўйлайман. Рақибга паст баҳо бериш каби нарсалар кучсиз ўйинга сабаб бўлади.

- Акаки Шулая ҳужумкор ярим ҳимоячи эди, бугун у ҳимояда ҳаракат қилди. Сабаби нима?

- Беш ҳимоячи бўлиб, ҳимоядан ўйнадик ва қарши ҳужумларни кутдик. Бугунги стратегиямиз шундай эди.

- Лобжанидзенинг жароҳати қанчалик жиддий? Шикастланган дарвозабон - Роберт Озолс қачон сафга қайтади?

- Озолс сафга қайтиш учун вақт етади. 9-10 кунда асосий жамоага қўшилиши керак. Лобжанидзе ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Тиббий кўрик хулосаларини кўриш лозим.

- Ҳумоюншоҳ Сайётов бугун яхши ҳаракат қилди. У ўйиндан-ўйинга очиляптими ёки аввал ҳам маҳоратли посбонмиди?

- Сайётов истиқболли посбон. У аста-секинлик билан ўсиб, тажриба тўплаб бормоқда. Сўнгги 3та ўйнда ўзини фақат яхши томондан кўрсатди.

- Акаки Шулая билан шартнома қачонгача белгиланган, у билан битим узайтириладими?

- Шулая билан келишув йилнинг охиригача амалда. Узайтириш ҳақида ҳозир аниқ жавоб бера олмайман.






Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика