RU

Последние новости

Жамшид Саидов: "Коронавирус туфайли "Бунёдкор" билан ўйинга тайёрланиш учун вақтимиз жуда кам эди. Барча легионерлар билан хайрлашдик" Новости

Жамшид Саидов: "Коронавирус туфайли "Бунёдкор" билан ўйинга тайёрланиш учун вақтимиз жуда кам эди. Барча легионерлар билан хайрлашдик"

"Бухоро" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.




"Биринчи навбатда йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Улар барча кўрсатмаларни 100 фоизга бажаришди. Таркибда кўплаб ёш футболчилар майдонга тушишди, баъзилар бугун дебют қилишди. Уларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман", - дейди Жамшид Саидов.

- "Бухоро" бугунги ўйинга қанчалик даражада тайёрланди? Ўйиндан олдин сизни нима кўпроқ ташвишлантирди?

- Ҳа, коронавирус туфайли тайёргарлик учун вақтимиз кам эди. Кўплаб ўйинчиларимиз вирусни бошдан кечиришди. "Бунёдкор" қандай ўйнашини билардик, қисқа вақт ичида яхши тайёрландик ва бугун очко олдик.

- Милован Капор Канада клуби билан шартнома тузди. У билан барча ҳисоб-китоб қилиндими?
- Ҳа март ойида легионерларимиз ўз юртларига жўнаб кетишганди. Афсуски улар Ўзбекистонга қайта олишмади. Раҳбарият улар билан музокара олиб борди ва ўзаро келишган ҳолда барча легионерлар билан шартномалар бекор қилинди.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика