RU

Последние новости

14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  32 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   15 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  21

Жамшид Искандеров: "Олдиндаги ўйинларда чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз" Новости

Жамшид Искандеров: "Олдиндаги ўйинларда чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"

Жанубий Кореянинг "Сеогнам" клубида тўп тепаётган ҳамюртимиз Жамшид Искандеров миллий терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғинига таклиф этилди.

Тажрибали ярим ҳимоячи МТЖга чақирув, Корея чемпионатидаги фаолияти ва бўлажак ўртоқлик учрашувлари ҳақида ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

"Ўтган йигинга таклиф кела олмаганимни сабаби клубим билан боғлиқ. Кореяда чемпионат ўйинлари давом этаётган эди, у ерда шундай қоида бор мамлакатдан ташқарига чиқсангиз қайтиб келиб ўн тўрт кун карантинда ўтиришингиз керак. Барибир одам бундан ранжийди. Чунки, миллий терма жамоага келиш ҳар доим ёқимли. Ҳозирда Жанубий Кореяда ички чемпионат баҳслари якунланди. Ўз юртимга қайтиб терма жамоа сафига қўшилганимдан хурсандман. 

Қисқа вақт ичида машғулотлар орқали спорт формамизни тиклаб олишга ҳаракат қиламиз. Кореядаги фаолиятим яхши кечмоқда. Бошида кўникишга 1-2 ой вақт керак бўлди. Жамоа раҳбарлари, мураббийлар яхши қабул қилди. Яхши чиқишиб кетдим. Барча шароитлар яратилган. Олдиндаги учрашувларда бирдамлик билан чиройли ўйин кўрсатишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз", - дейди Жамшид Искандеров.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика