RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  100 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Жалолиддинов U-19 Осиё чемпионатида қатнашадими? Тимур Кападзе жавоб берди Новости

Жалолиддинов U-19 Осиё чемпионатида қатнашадими? Тимур Кападзе жавоб берди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси етакчиси Жасур Жалолиддинов Москванинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтди.

Энди Жалолиддинов октябрь ойида Ўзбекистонда бўладиган Осиё чемпионатида иштирок этадими? Бу саволга жавоб олиш учун терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе билан боғландик. 

"Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га ўтаётганида ўзига ҳам айтганман, чунки билади октябрь ойида Осиё чемпионатида иштирок этади. Албатта, биринчи галда ўйин амалиёти керак. Шунингдек, "Локомотив"да ҳам ўзини кўрсатиши талаб этилади. У билан бу борада гаплашганман.

Лекин, умид қиламанки уни сўнги йиғинларга чақирамиз, биз билан мусобақада қатнашади. Ҳозир бирон бир гап ҳам айтишим қийин. Клуб раҳбарлари билан шартнома тузаётганда қитъа чемпионатида қўйиб юбориш масаласи ҳам келишилган бўлса керак. Бу ерда асосий таркиб ўйинчиси деган нарса йўқ. Барча асосий таркибга кириши мумкин. Биз унинг кучли жиҳатларидан турнир давомида фойдаланишни мақсад қилганмиз.

Ўтган давр мобайнида тажриба тўплади, ўсишга эришди. Осиё чемпионатига яқин уни йиғинга жалб қиламиз. Барибир биз учун керакли футболчиларимиздан бири ҳисобланади. Ўша вақтга қадар барчаси ҳал бўлади деб ўйлайман", - деди Кападзе.


Ўзбекистонда барча футбол мусобақалари 15 августга қадар қолдирилди. Coca Cola Суперлига ва U-21 Биринчилигида терма жамоа аъзолари тўп тепишади. Чемпионатлар тўхтагани футболчиларнинг жисмоний ҳолатига қанчалик таъсир қилади? Бу борада мураббий ўз фикрларини билдирди.

"Албатта, чемпионат тўхтаб қолгани футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилиши мумкин. 1-2 кун машғулот ўтказмаса у қадар билинмаслиги мумкин. Лекин, 5-10 кун мобайнида машғулот ўтказмаса салбий таъсир қилиши турган гап. Ўринбосарлар жамоаларида, биринчи лигада ҳаракат қиладиган ўйинчиларим ҳам бор, биринчи лигани ҳамма жамоалари ҳам машғулот ўтказаётгани йўқ. Уларни жисмоний ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олишим даркор.

Талабларимни, фалсафамни эслатиб қўйишим лозим. Октябрь ойигача ҳеч қанча қолмади. Икки ой тезда ўтиб кетади. Режа бўйича биринчи давра охирида уларни йиғишни мўлжаллаган эдим. Лекин, чемпионат тўхтатилди яна. Шунинг учун эртадан бошланадиган йиғин ниҳоятда зарур биз учун", - дейди мураббий.


3 август куни U-19 терма жамоасидан ташқари миллий терма жамоа ҳам Тошкентда йиғин бошлайди. Миллий терма жамоа ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе бу вазиятда қандай йўл тутади?

"Миллий терма жамоани йиғини кутилмаганда бўлиб қолди. Вадим Абрамовга Сервер Жепаров яқиндан кўмаклашади. Яна Азиз Ҳайдаров ҳам бор",- дейди Тимур Тохирович.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика