Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?
17 ноя 23:35
Новости
Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?
"Анча яхши ҳолатдаман, оғриқлар йўқ. Умумий гуруҳ билан машғуотларни бошлаганман. Жисмоний ҳолатимни тиклаш жараёнидаман. Кейинги йиғинда кўришамиз деб умид қиламан. Машғулотларни бошлаганимдан сўнг ҳаттоки ўзимизнинг шифокорлар ҳам бунчалик тез қайтганимдан ҳайрон бўлишди. "Тез тикландинг, кўриб хурсанд бўлдик" дейишди. Клубимиз шифокорлари назоратидаман, Италияда яшайдиган аргентиналик мутахассис ва терма жамоамиз шифокори билан суҳбатлашиб турибман. Клубим сафида машғулотларни бошлаб юборганман.
Эронга қарши ўйин? Ўзбекистонга қарши ўйнаш эронликларнинг жонига тегди (кулиб). Иккала жамоа футболчилари бир-бирини жуда яхши таниб олишган ва ҳудди дўстдек мулоқот қилишмоқда. Бир инсон билан кўп кўришаверсангиз, шундай бўлади. Эронлик мухлислар ҳам "яна Ўзбекистонми?" деб ҳазиллашишмоқда" - деди Машарипов.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии