Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"
17 ноя 19:28
Новости
Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"
- Италияга қарши ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Барча ўйинларга ёндашганимиздек, Италия билан ўйинга ҳам яхши тайёргарлик кўряпмиз. Жамоада кайфият аъло даражада. Худо хоҳласа, эртанги баҳсга 100% тайёр бўламиз.

- Бизда жароҳатланган футболчилар йўқми?
- Кичик жароҳат олган футболчилар бор. Энг катта йўқотиш — бу дисквалификацияга учраган Муҳаммад Ҳакимов.
- Италияни ўрганиб чиқишга улгурдингизми?
- Италиянинг ЖЧдаги барча ўйинларини кўриб чиқдик. Нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири деб бемалол айта оламиз. Шунга қарамасдан, жамоамизда характер бор. Ўйлайманки, эртага футболчиларимиз бор потенсиалини намойиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, U-17 мундиаль нимчорак финали доирасидаги Италия – Ўзбекистон учрашуви 18 ноябрь куни 17:30 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии