RU

Последние новости

23:45Миллатлар лигаси. Испания, Польша ва Португалия жамоалари иштирокида ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  1 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  1 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  4 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  12 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  6

Жалолиддин Машарипов фаолиятини қайси чемпионатда давом эттиргани маъқул? (Сўровнома натижалари) Новости

Жалолиддин Машарипов фаолиятини қайси чемпионатда давом эттиргани маъқул? (Сўровнома натижалари)

Беш кун муқаддам Телеграм каналимизга шу мазмунда сўровнома қўйгандик.

Бугун мазкур сўровнома якунларини эълон қиламиз. Шу кунларда Жалолиддин Машарипов трансфери асосий планга чиқса ажаб эмас. Негаки ишончли маълумотларга кўра, унга Қатар клуби "Қатар СК" жиддий қизиқиш билдирмоқда ва "Пахтакор" ярим ҳимоячиси учун 1 миллион доллар таклиф қилган. Лекин "Пахтакор" бу суммага рози эмасдек кўриняпти. 

Сўровнома қўйилгач, 11 мингдан зиёд мухлис иштирок этиб ўзига маъқул вариантни танлади. Натижалар қуйидагича кўриниш олди: Россия 36%, Туркия 21%, "Пахтакор"да қолгани яхши 19%, Бошқа чемпионат 17%, Қатар 4%, Саудия Арабистони 2% ва Эрон 1%. 

Сўровнома иштирокчилари берган овозларини ўринларга бўлиб чиқамиз.

1. Россия - 4,065 овоз 

2. Туркия - 2,360 овоз

3. "Пахтакор"да қолгани яхши - 2,227 овоз

4. Бошқа чемпионат - 1,964 овоз

5. Қатар - 415 овоз

6. Саудия Арабистони - 209 овоз

7. Эрон - 175 овоз

Кўриб турганингиздек, овоз берганларнинг аксарияти Машарипов Россияга кетишини хоҳламоқда. Албатта, Шомуродов билан Ўрунов ўзини кўрсатган чемпионатда нега энди Жалол ўйнаб кетмасин. Унда ҳам салоҳият юқори. Лекин ҳамма гап қайси клуб таклиф қилишида. 

Машарипов айтайлик, Туркия чемпионатига борса ҳам яхши. Ҳар ҳолда Европада футбол барибир бошқача. Қолаверса Туркия чемпионати унинг янада ўсишига хизмат қилади. "Пахтакор"да қолгани яхши деган вариант учинчи бўлганига қараганда "Пахтакор" мухлислари шундай футболчидан ажраб қолишни исташмайди. 

Бошқа чемпионат вариантига келсак, бу исталган чемпионат бўлиши мумкин: хоҳ Англия, хоҳ Малайзия. Энди буёғи кимнинг қайси чемпионатни тасаввур қилишига боғлиқ. Машарипов балки фаолиятини Қатар ёки Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Энг кам овоз тўплаган Эрон чемпионатига эҳтимол бормаса керак. 

Нима бўлган тақдирда ҳам вариант чиқиши билан Машарипов четга кетиши керак. Чунки у "Пахтакор" билан Ўзбекистондаги барча совринларни қўлга киритиб бўлди. Осиё чемпионлар лигасига келсак, бу совринни ютиш учун биздан кўра арабларда имконият кўпроқ.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика