RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  3 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  33 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  307 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Жаҳонгир Усмоновни табриклаймиз! Новости

Жаҳонгир Усмоновни табриклаймиз!

Усмонов Жаҳонгир Мираброрович бугун 51 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан сайтимиз ходимлари номидан мамлакатимизда футзалга пойдевор қўйган Жаҳонгир Усмоновга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, куч-қувват тилаб қоламиз.

Мамлакатимизда футзалнинг ривожига катта ҳисса қўшган Жаҳонгир Усмоновни алоҳида эътироф этган бўлардик. Жаҳонгир Усмонов собиқ Ўзбекистон футзал Ассоциациясига 2006 йил вице-президент этиб тайинланган ва 2018 йилга қадар шу лавозимда фаолият юритиб келган эди. Бундан ташқари, у "Ардус" жамоаси президенти ҳисобланарди.



Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2006 йилдан бери Осиё чемпионатларида 3 бор кумуш медални ва 2 маротаба бронза медални қўлга киритди. Тошкент эса 3 маротаба қитъа биринчилигига мезбонлик қилди. Айниқса, 2016 йил пойтахтимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳалигача кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ана шу мусобақада айниқса мухлислар бутун ОФКни лол қолдиришди. Осиё чемпионатининг ўтказилишига ҳам юқори баҳо берилди, биринчи ўйиндан то сўнгги финал беллашувига қадар барчамизни бирдек ҳис-ҳаяжонда ушлаб турди. Ана шу мусобақада терма жамоамиз ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди ва Колумбия мезбонлик қилган мундиалда иштирок этиб қайтди. Гарчи, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлсада, уларнинг ўйини мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.

Икки йил олдин футзал терма жамоамиз Туркманистон пойтахти Ашхободдан кумуш медаллар билан қайтишди. Шу кунгача Ўзбекистон Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида 3 маротаба бронза медалини қўлга киритган, лекин финалга чиқмаган эди. Демак, бу борада "Ашхобод-2017"даги финал олдинга яна бир қадам ташланганини англатади.

Бир сўз билан айтганда, юқоридаги ютуқларда Жаҳонгир Усмоновнинг ҳиссаси жуда катта бўлган.

Ўзбекистонда футзални ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Жаҳонгир Усмоновга миннатдорчилик билдириб қоламиз.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика