Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди
25 фев 11:44
Новости
Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди
Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ФИФА президенти раҳбарлигида ўтган ўн йиллик фаолиятни ёдга олиб, ушбу даврда жаҳон футболида амалга оширилган ислоҳотларни эътироф этди.
— Сўнгги ўн йил давомида Жанни Инфантино раҳбарлигида ФИФА футболни чин маънода глобал даражага олиб чиқди. Ушбу давр Ўзбекистон учун ҳам янги имкониятлар даври бўлди. "FIFA Forward" дастури орқали юртимизда тўртта янги машғулот майдони барпо этилди, стадион инфратузилмаси реконструкция қилиниб, футболимиз ривожи учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
Шунингдек, FIFA Futsal World Cupга мезбонлик қилиш халқаро турнирларни энг юқори савияда ташкил этиш борасида мамлакатимиз учун муҳим тажриба бўлди. Энг муҳими, Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонининг 48 тага кенгайтирилиши Ўзбекистондаги 38 миллиондан ортиқ инсоннинг орзусини рўёбга чиқарди ва бутун халқимизни ягона мақсад атрофида бирлаштирди, — дея таъкидлади Равшан Ирматов.
Маълумот учун, Жанни Инфантино 2016 йил 26 февраль куни ФИФА президенти лавозимига сайланган бўлиб, ташкилот тарихидаги тўққизинчи президент ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии