RU

Последние новости

18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  2 18:10Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  3 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  5 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  3 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  10 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9

Иззатилла Абдуллаев: "Бошқа жамоалардан таклиф? "Нефтчи" раҳбарияти жамоамизни яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда" Новости

Иззатилла Абдуллаев: "Бошқа жамоалардан таклиф? "Нефтчи" раҳбарияти жамоамизни яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Coca Cola Суперлигаси 25-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди.

Чемпионлик учун курашаётган майдон эгалари шу куни ҳар қанча уринишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Аксинча, "Нефтчи" сўнгги дақиқаларда гол уриб, сафардан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди. Ушбу учрашув қаҳрамони ва уч очко келтирган гол муаллифи Иззатилла Абдуллаев бу борадаги фикрлари билан бўлишди. 



"Насаф" билан учрашувга фақат ғалаба илинжида борган эдик. Муҳим баҳс ҳисобланарди. Гарчи Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилган бўлсак-да, бўшашмадик. Бу бизга руҳий томондан ёрдам берди, деб ўйлайман. Мақсадимиз ўзгармади, фақат ғалаба учун ўйнадик.

Чемпионлик учун кураш ҳали давом этади. Барчаси сўнгги турда аниқ бўлади. "Насаф" – кучли жамоа. Олтин медалларга эга чиқиш учун 3 та жамоада ҳам имконият бор. 

Ўйиннинг икки жамоа учун муҳимлилик даражаси юқори эди. Мукофот масаласига келсак, бошқа жамоалардан бу борада қандайдир таклиф бўлганидан хабаримиз йўқ. "Нефтчи" раҳбарияти жамоамизни яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда. 

Ўйлайманки, керакли натижага эришиш учун меҳмондаги ўйинларга ҳар томонлама тайёр бўлиб бориш керак. Дейлик, "Насаф" ўз майдонида биринчи рақам остида ҳужумкор футбол кўрсатади. Буни билган ҳолда тактика танладик. Жамоам учун муҳим голни урганимдан хурсандман. Очиғи, у вазиятдаги ҳиссиётни тил билан таърифлаш қийин. 

Ортда қолаётган жорий мавсум ҳақида айтадиган бўлсам, чемпионлик ва Суперлигада қолиш учун кураш охирги тургача давом этаётгани билан кўпроқ ёдда қолмоқда. Аввалги мавсумлардан фарқи шунда бўляпти, дея оламан.

Қайси жабҳада ўсиш сезилди? Сифатли ўйин кўрсатадиган жамоалар кўпайди. ОЧЛда квоталаримиз кўпайди. Шуни ўзи лигамиз кучайганини англатади", – деди Абдуллаев.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика