RU

Последние новости

22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  0 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  0 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  0 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  1 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  6 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  2 20:40"Мен халқаро танаффусларни яхши кўраман! Ҳар икки ҳафтада шундай бўлишини хоҳлардим!" — Гвардиола  0 20:08Испания футболи афсонаси фаолиятини якунлади  11 19:50"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Олимпик"ни 3 та тўп фарқи билан енгди  1 19:37Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Америкага йўл оладиган таркиби маълум  4 19:20Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"  15 19:18Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...  38 19:02Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"  17 19:00Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"  0

Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман" Новости

Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-ўрин учун Францияга қарши ўйиндан сўнг (7:1) Украина терма жамоаси аъзоси Ихор Корсун сайтимизга интервью берди.

"Францияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, бронза медалларини қўлга киритганимиздан хурсандман. Бу Украина учун тарихий натижа ҳисобланади. 

Учинчи ўрин учун ўйиндаги ғалаба қадрлироқми ёки финалдаги мағлубият? Қийин савол. Финалда иштирок этишни ҳам хоҳлардим, лекин бугун ғалаба қозонганимиздан кўпроқ хурсандман. 

Жаҳон чемпионатида барча ўйин қийин ўтди. Совриндорлар қаторидан ўрин олишимизда мухлисларимизнинг ўрни ҳам беқиёс. Қолаверса, турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик томошабинларга ҳам миннатдорчилик билдираман", деди Корсун.

Эслатиб ўтамиз, Украина жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика