RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Иван Бошкович: "У жамоаси ютқазмаслиги учун ҳамма ишни қилди" Новости

Иван Бошкович: "У жамоаси ютқазмаслиги учун ҳамма ишни қилди"

Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи ўринда "Насаф"ни ва ўз футболчиларимни яхши ўйин кўрсатишгани билан табриклайман. Қийин баҳс ўтказдик. Рақибда вазиятлар кўп бўлди. Лекин фойдалана олмади. Футболчиларим берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. "Насаф"нинг индивидуал жиҳатдан кучли ижрочиларини ўз вақтида ёпишди. "Насаф"га чемпион бўлишини тилаб қоламан. Ўйиндаги ҳиссиётларни унутамиз. Профессионаллик йўқолмаслиги керак. 

- 2011 йил "Насаф"да ўйнагансиз. Ўша вақтдаги жамоа билан бугунги жамоани таққослай оласизми?

- "Насаф" доим яхши даражани ушлаб қолган. Ёш футболчилар етишиб чиқяпти. Академия яхши йўлга қўйилган. Қолган жамоаларга рақобатлаша оляпти. Менимча чемпионликни қўлга киритадиган палла келди. 

- Дарвоза чизиғи устидан тўпни қўл билан қайтарган футболчи учун бу охирги чорамиди?

- Нима ҳам дейиш мумкин? У жамоаси ютқазмаслиги учун ҳамма нарсани қилди. Барча футболчилар ҳаракат қилди. 

- "Насаф" сизни ҳурмат қилади. Мухлислари ҳам кўп. Академиямиз фаолияти йўлга қўйилган. Қизиқ, "Бунёдкор"га қандай келиб қолдингиз?

- Мен ўйнаган жамоаларимда яхши ном қолдиришга интилганман. "Насаф"да ишлаш хоҳиши йўқ эмасди. Лекин биринчи бўлиб "Бунёдкор"дан таклиф тушди. Ҳаёт шундай. Ўзбекистондаги дўстларим билан алоқалар сақланиб қолинган. Академияда мураббийлик фаолиятимни бошладим. 

- "Бунёдкор"нинг келажаги қандай бўлади?

- Бу мавсум жуда қийин бўлди. Жамоа ўз ўрнини янада яхшилаш ва Про лигага тушиб кетмаслиги керак. Олдимга қўйилган вазифа ҳам шундай. Олдиндаги 3та ўйинда максимал очко тўплашимиз зарур. "Бунёдкор" аввалги ўринларига қайтиши керак. Кейинги мавсум яна гаплашамиз. Раҳбариятнинг режалари қандай? Асосий жамоада қоламанми ёки академияда, билмадим. 

- Сизнингча бу йил ким чемпион бўлади?

- Мавсум охиригача бу аниқ бўлмаса керак. Чунки жамоалар даражаси тенглашган. Бу ўзбек футболчи учун яхши. Аввал битта ёки иккита жамоа чемпионлик учун курашган. Чемпионлик йўлида бир нечта жамоалар рақобатлашгани маъқул. 

- Ўзбекистон кубоги финалида қайси жамоа ғалаба қозонади?

-  Тўғриси менга "Насаф"нинг қандай ўйнаши ёқади. Тўп назорати, тезкор ҳужумлар ва ҳоказо. "Насаф"га кубокни ютишини тилаб қоламан. Аммо "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Бундай учрашувларда кичкина элемент ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Кубок финалида аниқ бир фаворит йўқ. 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика