RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз" Новости

Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин жуда қизиқарли кечди. Мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Бугун характер кўрсатиб бир очкони қўлга киритдик. Охиргигача кураш олиб борганимиз учун жамоамга катта раҳмат. Биринчи тайм тенг ўтди, вазиятлар ҳар икки жамоада бўлди. Олдин ҳам айтиб ўтганимдек, реализация бўйича муаммолар бор.

Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи таймда ўзимизга келиб олдик. Кўп ҳужум ташкил қилдик, шунчаки қўлни кўтармадик. Биз охиригача курашадиган жамоамиз. Ютқазиб қўймаслик учун бор кучни ташладик. Ўйин томонлама вақтлироқ гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Жиддий рақибга қарши баҳс олиб бордик. Дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман. Энди Кубок учрашувига ҳозирлик кўрамиз. Биз Кубокда жиддий мақсадни кўзлаганмиз. Буни футболчилар ҳам билади. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Бугунги ўйиндан қандай сабоқ олганимизни кейинги баҳсда кўрасизлар.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика