Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди
03 мар 17:15
Новости
Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди
Водий жамоалари учун мавсум кўтаринки кайфиятда бошланди.
"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда енгди. "Навбаҳор" эса марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди. Бу натижалар хорижлик мутахассисларни бефарқ қолдиргани йўқ. Бир неча йил олдин "Металлург"да ишлаган испаниялик Луисма Эрнандес бу икки жамоанинг натижалари ҳақида фикр билдирди.
"Ҳа, мен Суперлигани кузатаман. Бу мавсумда жамоалардан кўп янгиликлар кутиляпти. Янги мураббийлар янги лойиҳаларнинг асосий устуни ҳисобланади. Бабаян “Андижон”ни бошқараётган бўлса, Тимур "Навбаҳор"да ўз имзосини қолдирмоқда.
Мавсумни ҳар икки жамоа муваффақиятли старт билан очди. Бу эса чемпионатда юқори ўринлар учун курашни янада қизитади ва рақобатни кучайтиради", – дейди Луисма Эрнандес.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии