RU

Последние новости

13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  17 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2

Испания ВАР раҳбари Левандовскининг голи нега ҳисобга олинмаганини тушунтириб берди Новости

Испания ВАР раҳбари Левандовскининг голи нега ҳисобга олинмаганини тушунтириб берди

Испания ВАР раҳбари Карлос Клос Гомес "Реал Сосьедад" - "Барселона" учрашувида (1:0) ҳисобга олинмаган Роберт Левандовски голи бўйича тушунтириш берди.

"Барселона" ҳужумчиси "Сосьедад" дарвозасига гол урганидан сўнг ҳакам Гильермо Куадра Фернандес ВАР ёрдамида офсайд бўлганини эълон қилди. Яримавтомат технология офсайдни аниқлашда ёрдам берди. Польшаликнинг бутсаси рақиб ҳимоячисиникидан дарвозага яқинроқ эди.

"Технология ишга киришиб, ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини аниқлади, яна нима дейиш мумкин. Технология футболга, ҳакамга ёрдам беряпти ва мана шундай вазиятларда бизга кўмаклашмоқда.

Билимсизлик туфайли кўп танқид қилишади. ВАР трансляцияда мавжуд бўлмаган қўшимча 10та камера билан ишлайди. Ҳар бир футболчининг 29та нуқтаси кузатиб борилади, уларнинг орасида оёқ ҳам бор.

Офсайд қайд этилди, ҳакамга бу ҳақида етказишди ва у голни бекор қилди. Бунақаси ҳар бир ўйинда содир бўлиши мумкин" - деди ВАР раҳбари Карлос Клос Гомес.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика