RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  23 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  2 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  594 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  4 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

Исломбек Исмоилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик" Новости

Исломбек Исмоилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Локомотив"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин "Турон" бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Аввало мухлисларимизга раҳмат айтаман. Шунчалик келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўйинга келадиган бўлсак, бошида рақибга қараганда бизда кўпроқ вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олмадик. Жамоам бугун мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш қилмади деб ҳисоблайман. Футболчилардан миннатдорман, ўйин давомида улар яхши меҳнат қилишди, кўрсатмаларни бажаришди. Биргина хато ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Истаймизми йўқми, ютқазаётган жамоа олдинга ўтишга ҳаракат қилади. Ҳужумда кўп куч сарфлаб юбордик. Ҳимоядаги хатолар сабабли иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Ўйин томошабоп бўлди, икки томон ҳам очиқ ўйин намойиш қилди.

- Ўзбекистон Кубогида жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?
- Ҳар бир жамоа ўз олдига юқори мақсадлар қўяди. Биринчи навбатда гуруҳ босқичидан ўтиб олишимиз керак.

- Ўтган мавсум Про-Лигада энг яхши бўлган Абдулазиз Абдурашидхонов бу мавсумда ўзини кўрсата олмаяпти. Балки унга Суперлига даражаси қийин бўлаётгандир.
- Бугун у иккинчи бўлимда майдонга тушди. Ёмон ўйин кўрсатмади. Ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Лекин барибир Суперлига ҳавосига мослашиб кетиш осон эмас. Фаолиятидаги илк мавсумини Про-Лигада ўтказиб, навбатдаги мавсумнинг ўзида Суперлиганинг асосий футболчиси бўлиш учун катта меҳнат талаб қилинади. Қайсидир вазиятларда унга тажриба, маҳорат етишмаяпти. Лекин унинг келажаги порлоқ. Агарда ишлашда давом этса, у "Турон"нинг энг олди футболчиси бўла олади.

- Дарвозабонлар борасида селекция ишлари бўладими? Ушбу мавсумда "Турон" дарвозабонлар сабабли жабр чекмоқда.
- Ҳа, дарвозабонлик чизиғи биз учун энг нозик нуқта. Ўтган мавсум давомида ушбу чизиқ сабабли жуда кўплаб очколар йўқотдик. Ўзимизга мос келадиган дарвозабон излаяпмиз, бу борада ишлар давом этмоқда. Менимча бутун Ўзбекистонда дарвозабонлик муаммо. Яхши савиядаги дарвозабонларнинг эса ўз клублари билан шартномалари бор.

- Ўзбекистон Кубогида ВАР тизимининг йўқлиги қанчалик яхши ёки ёмон?
- Чемпионатда ВАР тизимидан фойдаланилмоқда. Менимча, Ўзбекистон Кубогида ҳам бу тизимдан фойдаланиш керак. Бироқ шу кунга қадар фақатгина "Локомотив"га қарши ўйинимизда ВАР тизими ишлади. Ундан кейинги ўйинларда буни кўрганим йўқ. ВАР бўладими ёки йўқ, вазифамиз - майдонда чиройли ўйин намойиш қилиш.

- Ўзбекистон Кубогида жавоб ўйинлари йўқ. Балки, чорак финалдан бошлаб жавоб ўйинларини ташкил қилиш керакдир?
- ПФЛ карантинни инобатга олиб, бу нарсаларни ҳам ҳисоблаб чиққан. Балки навбатдаги босқичда уй-сафар тизими бўлса, қизиқарлилик ошармиди. Шу орқали мусобақанинг нуфузи янада кўтариларди деб ўйлайман. Бу менинг шахсий фикрим. Аммо нима бўлган тақдирда биз барча ўйинларда иштирок этамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика