RU

Последние новости

00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  1 00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  6 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  11 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  44 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз” Новости

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз”

ФИФА кунлари муносабати билан миллий жамоамиз қаторида олимпия терма жамоаси ҳам навбатдаги йиғинга киришишди.

Пойтахтимиздаги ТТЙМИ ўйингоҳида олиб борилган машғулотлар якунлангач жамоа сардори Ислом Қобиловга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Бугундан бошланган галдаги ўқув-машғулот йиғини ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...

- Мана бугундан Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи Осиё чемпионатига ҳозирликни бошлаб олдик. Кайфиятлар аъло. Барча яхши ҳолатда. Умуман олиб айтганда ҳаммаси жойида. Режа асосида машғулотларни ўтказяпмиз.

- Чизиқлар орасидаги рақобат қандай? Биламизки аввалги мусобақада энг кучли нуқтамиз марказ бўлганди...

- Албатта. Марказда рақобат ўта кучли. Бир-бирига муносиб, кучли ўйин намойиш этаётган футболчилар чақирилган деб ўйлайман. Қолаверса соғлом рақобат муҳити асло зарарга ишламайди.



- Қуръадаги рақиблар тўғрисида нима дея оласиз? Қизиғи биз билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушган термалар гуруҳимиздан жой олди.

- Олдимизда масъулиятли вазифа турибди. Олимпия ўйинларига йўлланмага эга чиқиш мақсадимиз экан, ҳар бир жамоани мағлубиятга учратишимиз шарт. Албатта, тўғри муносабатда бўлган ҳолда. Олдинги Осиё чемпионатида Жанубий Корея ва Японияни йирик ҳисобда енгган эдик. Эндиги сафар ҳам бунга яна бир бор уриниб кўрамиз.

- Эрон олимпия терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бу уларнинг услубига ва ўйинига таъсири ўтказадими?

- Ҳа, бўлмасамчи! Ҳар бир мураббийнинг услуби, фалсафаси бўлади. Шундан келиб чиқиб жамоага ўзгартириш киритади.


Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика