RU

Последние новости

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  4 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  3 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  4 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  10 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Ислом Исмоилов: "Учрашувдан аввал футболчиларда кучли ҳаяжон бор эди. Хитой Тайпейининг ўйинини стадиондан кузатдик" Новости

Ислом Исмоилов: "Учрашувдан аввал футболчиларда кучли ҳаяжон бор эди. Хитой Тайпейининг ўйинини стадиондан кузатдик"

Кеча Хитой Тайпейи мамлакатида U-17 Осиё кубоги саралаш босқичининг илк тур учрашувларига старт берилди.

Унда ўсмирлар терма жамоамиз Фаластинга қарши майдонга чиқди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эртага вакилларимиз мезбон Хитой Тайпейи билан куч синашади. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа устози Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 



"Албатта, биринчи учрашув доим қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон юқори эди, чунки улар ҳам бу мусобақанинг масъулиятини, муҳимлилигини ҳис қилиб туришганди. Шунга қарамасдан илк дақиқалардан ўйин назоратини қўлга олишди ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Рақибни ўрганиш жараёнида асосан узун паслар билан ўйналишини кўргандик ва шунга асосан иккинчи зонада ҳимояландик. Бу устида машғулотларда бир қанча тактик ишланмаларни амалга оширган эдик. 

Фаластинга қарши баҳсга тайёрланиш учун  бизда етарлича вақт бўлди. Тайванга эртароқ келганимиз мослашишда енгиллик берди дея оламан. Тўғри, дастлабки кунларда қийинчиликлар юзага келди. Бу кўпроқ ҳаво намлиги билан боғлиқ эди. Тиббиёт бўлими бунинг устида қаттиқ иш олиб боришди. Овқатлар масаласидаги муаммоларни бартараф этиш учун ЎФА томонидан амалий ёрдам бериб келинмоқда. 

Эртанги рақибимиз Хитой Тайпейининг Ироқ билан ўйинини стадиондан кузатдик. Рақибнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Бизда бир кун вақт бор. Эртага ўз имкониятларимиздан максимал фойдаланишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ислом Исмоилов. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика