RU

Последние новости

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  1 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  1 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  22 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  15 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  300 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

Искандар Шойқулов: "Бунёдкор"нинг кучли томонларини бартараф қилишни уддасидан чиқдик" Новости

Искандар Шойқулов: "Бунёдкор"нинг кучли томонларини бартараф қилишни уддасидан чиқдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви жанговар руҳда ўтди.

Ушбу учрашувда меҳмонлар майдон эгаларига муносиб қаршилик кўрсата олди ва якунда бир очкога эга чиқди. Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна"нинг тажрибали футболчиси Искандар Шойқулов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Бунёдкор" майдонида кетма-кет иккинчи бор дуранг қайд этдик. Боз устига кубок баҳси бўлгани учун асосий таркибнинг бир нечта футболчиларига дам берилди. Уларнинг ўрнига майдонга тушган ёш футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Умуман олганда ўйин икки жамоа учун ҳам яхши ўтди, дея оламан. Айрим вазиятларда хатога йўл қўймаганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Кейинги босқичга чиқишимиз учун имконият бор. Ўз майдонимиздаги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. 

Уч кун олдин "Насаф"га қарши оғир ўйин ўтказгандик.  "Бунёдкор" билан баҳсга тикланиш қийин бўлгани йўқ. Чунки мавжуд вазиятга кўникиб бормоқдамиз. Рақибнинг кучли томонларини билардик ва буни бартараф этишни уддасидан чиқа олдик, деб ўйлайман", - дейди Шойқулов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика