RU

Последние новости

21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  0 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон ва Қатар кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  12 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  10 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  492 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  2 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6

Иқболжон Маликжонов: “Бекободда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди” Новости

Иқболжон Маликжонов: “Бекободда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди”

“Қўқон-1912” жамоаси Суперлиганинг 19-турида сафарда “Металлург” (1:0) устидан ғалаба қозонди.

Мазкур баҳсда қўқонликлар сафида ярим ҳимоячи Иқболжон Маликжонов ажойиб ўйин кўрсатди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Иқболжон, сафардаги ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бекободда кечган ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?


- “Машъал” билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик. Шу боис “Металлург”га қарши 6 очколи ўйин бўлишини билардик. Қолаверса, бекободда анчадан буён ғалаба қозона олмаётгандик. Мазкур жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. “Металлург” майдонида бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди. Мураббийимиз томонидан берилган топшириқларни бажариб, муҳим ғалабани қўлга киритдик.

- “Металлург” кўрсатган ўйин хусусида нималарни айта оласиз?


- Бекободда яхши жамоа шаклланган. Фақатгина, уларга бу мавсумда омад етишмаяпти ва натижаларида бироз пасайиш кузатилмоқда. “Металлург” мавсум якунига қадар ўз ўйинини кўрсатишига ишонаман. Бизга ҳам яхши қаршилик кўрсатди, вазиятларга эга бўлди. Умуман олганда, қизиқарли баҳс бўлди.




- Жамоангизни барқарор ўйин кўрсата олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?


- Охирги турларда бизга стабил ўйин етишмаяпти. Дейлик, бугун яхши ўйин кўрсата олсак, кейингисида умуман бошқача ҳаракат қилмоқдамиз. “Қўқон-1912” ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилса, ўшанда совринли ўринлар учун курашади. Масалан, бундан аввалги икки учрашувда стандарт вазиятларда гол қўйиб юбориб, қимматли очколарни қўлдан чиқардик. “Металлург” билан ўйин олдидан машғулотларда кўпроқ стандарт вазиятлар устида ишладик. Бекободда кечган ўйинда эса тайёргарлигимиз ғалабамизга пойдевор бўлди.

- Мавсум якунига қадар “Қўқон-1912” қандай ўринлар учун курашади?


- Чемпионат старти аввалида жамоамиз олдига юқори вазифалар қўйилганди. Юқорида айтиб ўтганимдек, бир маромда ўйин кўрсата олмаганимиз туфайли кўплаб очколарни қўлдан чиқардик. Натижада, кўзланган мақсадларимиздан йироқлашдик. Аслида совринли ўринлардан бирини қўлга киритишни режалаштиргандик. Шундай бўлса-да, мавсумни яхшироқ ўринларнинг бирида тугатиш учун қолган баҳсларга катта эътибор қаратамиз.

Шу ўринда айтиш керакки, мухлисларни стадионларга қайтишига руҳсат берилди. Бу эса футбол ишқибозлари учун яхши янгилик. Мухлисларимиз бизни стадиондан бевосита қўллаб-қувватлашда давом этишса, биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика