RU

Последние новости

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  4 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

Интервью. Мирзоҳид Ғофуров: “Ёш футболчиларга кибрга берилмасликларини маслаҳат бераман” Новости

Интервью. Мирзоҳид Ғофуров: “Ёш футболчиларга кибрга берилмасликларини маслаҳат бераман”

Барча спортчилар сингари футболчилар ҳам карантин даврини ўз уйларида, оила даврасида ўтказишмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Навбаҳор”нинг тажрибали ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров билан телефон орқали боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Карантин пайтини уйда қандай ўтказяпсиз? Футболни соғиндингизми?


- Албатта, барча футболчилар сингари карантин даврини уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Жамоамиз мураббийлар штабининг машғулотлар жадвали асосида уйда якка тартибда машқларни бажаряпман. Юзага келган имкониятдан фойдаланган ҳолда, оилам даврасида кўпроқ бўлиш, суҳбатлашишга интиляпман. Боиси, биз – футболчиларнинг асосий вақтимиз кўпроқ сафарларда кечади ҳамда оила даврасида кам бўламиз. Менимча, ҳар қандай футболчи футболни соғинса керак. Аммо биринчи навбатда соғлиқни асраш керак ва карантин ҳам шу ниятда эълон қилинди. Худо хоҳласа, Суперлига баҳслари тез кунлар ичида старт олади, деган умиддаман.

- Карантиндан сўнг, давом этадиган Суперлига баҳсларида сизнингча, сенсациялар юзага келиши мумкинми?


- Менимча, сенсациялар юз беришининг эҳтимоли юқори. Боиси, карантиндан сўнг, барча жамоалар бир хил савияда бўлади. Шундай экан, гранд клублар ўзидан кучсизроқ жамоадан мағлубиятга учраши эҳтимолдан холи эмас. Аммо сенсацияларнинг бўлгани яхши. Боиси, шундай ўйинлар орқали миллий чемпионатимиз баҳсларига қизиқиш янада кучаяди.

- Сиз “Навбаҳор”даги энг тажрибали футболчилардан бирисиз. Сизнингча, тажриба футболда нечоғлик муҳим роль ўйнайди?

- Миллионлар ўйинида руҳий ҳамда жисмоний тажрибанинг ўрни катта, албатта. Бу эса машғулотлар жараёни, шунингдек, майдонда тўп билан муомала қилиш, рақибга қарши кураш олиб бориш, аниқ зарба йўллаш каби кўплаб ҳолатларда ўз самарасини бермоқда. Бир сўз билан айтганда, футболда тажриба катта роль ўйнайди.



- Тажрибали футболчи сифатида жамоадаги ёш ўйинчиларга ўз маслаҳатларингизни бериб турасизми?

- Қўлимдан келганича, тажрибам билан ўртоқлашиб, ўз маслаҳатларимни бериб тураман. Ёш футболчиларга кўпроқ ўз устиларида ишлашлари, меҳнат қилишлари ва кибрга берилмасликларини таъкидлайман.

- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Жамоанинг ушбу имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Мазкур мақсадни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Жамоамизнинг айни пайтдаги таркиби эса бунга қодир. Суперлигада чемпионлик унвонига эришиш, шунингдек, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон кубоги финалининг Наманганда, ўзимиз учун қадрдон майдонда ўтказилиши бизга қўшимча куч-қувват бағишлайди ҳамда фидоий ва жонкуяр мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари остида биллур совринни қўлга киритамиз, деган умиддаман.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Барча ҳамюртларимиз, шунингдек, “Навбаҳор”нинг садоқатли ҳамда жонкуяр мухлисларига айни пайтда юртимизда ҳукм сураётган муборак Рамазон ойида Аллоҳдан куч-қувват, соғлик-саломатлик тилаб қоламан. Тутган рўзалари ва ибодатлари, шунингдек, қилган эҳсонларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим! Дуолари ижобат бўлсин. Асосийси касал бўлишмасин ҳамда коронавирусдан эҳтиёт бўлган ҳолда, уйда қолишсин.

Маълумот учун
Мирзоҳид Ғофуров –
1988 йил, 22 августда Наманган вилояти, Чортоқ шаҳрида туғилган.
Футбол билан 6 ёшидан шуғуллана бошлаган
Биринчи мураббийи: Абдулло Жўрабоев.
Намангандаги футбол мактаб-интернатини тамомлаган.
Амплуаси: ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Навбаҳор” (Наманган) – 2006 йилнинг 2-давраси – 2007 йиллар, 2009 йил, “УзДонгЖу” (Андижон) – 2008 йил, “NBU- Осиё” (Тошкент) – 2010 йил, “Машъал” (Муборак) – 2011 – 2014 йиллар, 2016 йил, “Бунёдкор” (Тошкент) – 2015 йил.
2017 йилдан яна “Навбаҳор”да.
Оилали, 2 нафар ўғилнинг отаси.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика