RU

Последние новости

07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  0 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  0 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0

Иброҳим Ибрагимов: "Тожикистонинг "Истиқлол" клубига ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. Дебют ўйинимда бурчакдан гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди" Новости

Иброҳим Ибрагимов: "Тожикистонинг "Истиқлол" клубига ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. Дебют ўйинимда бурчакдан гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркибин бир нечта ёш ва тажрибали футболчилар билан кучайтиришга эришди.

"Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланган, ўтган мавсумдан бери бош жамоада ҳаракат қилиб келаётган Иброҳим Ибрагимов ҳам эндиликда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади. Иқтидорли ярим ҳимоячи Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши баҳсда янги жамоасида дебютини амалга оширди. Суперлигадаги илк расмий ўйинида  бурчк зарбасидан тўғридан-тўғри Игнатий Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди. Биз бу борадаги таассуротлар, "Металлург"га ўтиш жараёни ва бошқа мавзуларда Иброҳим Ибрагимовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Ёзги трансферлар ойнасида "Бунёдкор"дан "Металлург"га кўчиб ўтдингиз. Бу жараён қай тариқа юз берди?

- Биринчи бўлиб менга "Металлург" селекционер мураббийи Илҳом ака Шарипов қўнғироқ қилдилар. Бош мураббий Жасур Бродарович ўз жамоасида кўришни истаётганини айтдилар. Клуб раҳбарлари, мураббийи билан гаплашдик. Жамоанинг келажаги, мақсадлари ва шароитлари билан танишдик. Таклиф мени қониқтирди. "Металлург" келажагим учун яхшигина пойдевор бўлади, деган умиддаман. Энг асосийси жамоа бош мураббийининг ўзи менга қизиқиш билдирган. Шу боис кўп ўйлаб ўтирмасдан "Металлург"ни танладим. "Бунёдкор"да кетаётганимда клуб бош директори Улуғбек ака Мирзаев билан барча нарсани қонуний қилиб кетдим. Жамодаги акаларим, мураббийлар, раҳбарият билан дўстона хайрлашдик. Яхши кайфиятда кузатишди. "Бунёдкор"га катта раҳмат айтаман. 6 ёшимдан бери мазкур клубдаман, менга ҳақиқий мактаб вазифасини ўтаб берди.   

- Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи Виталий Левченко сайтимизга берган интервьюларидан бирида сизни яхши билишини, қизиқишини айтиб ўтганди. Шахсан ўзингизга душанбеликлардан чорлов бўлдими?

- "Истиқлол" бош мураббийи Виталий Григоревич Левченко агентимга мурожаат билан чиққан. ОЧЛ бошланишидан олдин менга қизиқиш билдирганди. Бу ҳақидаги хабарлар рост. Тўғрисини айтсам Тожикистонга боргим келмади. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси Тожикистонникидан юқори ҳисобланади, деб ўйлайман. "Истиқлол"га ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. 

- "Металлург"даги дебют ўйинингиздан қандай таассуротлар қолди?

- Афсуски, дебют ўйиним мағлубият билан якунланди. Тўғри гол урдим. Лекин буни жамоам учун фойдаси бўлмади. "Қизилқум"га қарши яхши ўйин ўтказдик. Вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Ўйин давомида рақибдан устунлигимиз кўриниб турди. Бироқ натижа ижобий эмас. 

- Бурчакдан тўғридан-тўғри урган голингиз шу пайтгача урган голларингиз ичида энг чиройлисими?

- Гапингизга қўшиламан. Ҳаттоки, ёшлар , академия, ўринбосарлар жамоаларида ҳам бунчалик чиройли гол урмаганман. 

- Ушбу гол тажрибали ва номдор Игнатий Несетров дарвозасига урганингиз билан ҳам қадрли, десак бўладими?

- Эсда қоларли гол, десам муболаға бўлмайди. Боз устига бу Суперлигадаги илк голим. Буни ҳали кўп эслайман. Дебют ўйинимда бурчакдан чиройли гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика