RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Биринчи маошим 80 минг сўм бўлган. Роналдо ва "Реал" мухлисиман" Новости

Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Биринчи маошим 80 минг сўм бўлган. Роналдо ва "Реал" мухлисиман"

Муборакликлар мавсумга ҳозирликни Тошкентда давом эттирмоқда.

"Машъал" жамоаси ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев янги мавсумга тайёргарлик, жамоадаги муҳит, шахсий рекордлари ва футболчилик фаолиятига оид хотиралари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

— Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб олдик. Таркибимиз 80 фоизга тайёр. Бошқа жамоаларга нисбатан мавсумни кечроқ тугатдик. Йигитларга ҳордиқ керак эди. Янги футболчилар ҳам жамоага мослашиб кетди. Илк турни "Нефтчи"га қарши ўтказамиз. Насиб қилса, ютишга ҳаракат қиламиз. Мухлислар Фарғонага бориб қўллаб-қувватласа, биз уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

— Оёғингизда жароҳат бордек кўринди...

— Машғулотда бор эди. Ўйинларда кўпроқ куч керак бўлади, бироз оғриқ бор. Худо хоҳласа, шифокорларимиз яхши қарашмоқда. Ўйлайманки, бу муаммо эмас.

— Мавсумни "Машъал"да бошлашингиз аниқ бўлдими?

— "Машъал"да қолишим аниқ бўлди. Бу жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Таклифлар бор эди, лекин кетгим келмади.

 Ҳамма футболчиларда ҳам бундай ҳислат йўқ. Қийин пайтда ташлаб кетишади...

— Раҳбарият билан келишган ҳолда ва ўз хоҳишим билан "Машъал"да фаолиятимни давом эттираман. Бу жамоадан кетишни истамадим, ўзим мослашган, кўниккан жойим.

— Ўтган йилги рекорд ҳақида...

— Ҳа, энг тезкор гол муаллифига айландим. 16 сонияда рақиб дарвозасини ишғол қилдим. Бу рекордимни ўзим янгилашга ҳаракат қиламан.

— Келинг, мана шу голни эсласак...

— Қарасам, тўп келяпти. Бирга-бир вазиятга чиқиб бордим ва гол урдим. Юзим ёруғ бўлди. Дарвозабон қайтариши ҳам мумкин эди. Худо хоҳлади — гол бўлди ва бундан хурсандман.

— Бу йилги мавсумдан нималар кутяпсиз?

— Барчанинг имкониятларини тенг деб ўйлайман. Ўтган йили 13-ўринни олдик, бу йил таркибимиз кучайди. Кучли бешликка киришга бемалол ҳаракат қила оламиз. Ким чемпион бўлишини аниқ айта олмайман. Ҳаммани тенг кўраман ва уларнинг ҳам чемпион бўлишга ҳаққи бор.

 Жамоада россиялик мураббий иш бошлади. Ўзаро тушуниш қандай кетяпти?

— Бошида тактик томондан қийин бўлди. Ҳозир 80 фоизга мураббийнинг тактикасини тушуниб бўлдик. Суперлига бошлангунига қадар ҳамма ўзаро бир-бирини тушуниб олади. Биринчи турга тайёрмиз ва "Нефтчи"ни ютишга ҳаракат қиламиз.

 Биринчи маошингиз ёдингиздами?

— Албатта. 2010 йил "Шўртан" жамоасида тўп тепганимда 80 минг сўм маош олганман.

— Шу пайтгача олган энг катта маошингиз?

— Сир бўлиб қола қолсин. Лекин яшириб нима қиламан, 3–4 минг атрофида олганман.

— Энг катта ҳаридингиз?

— Машина. Яқинда Jetour T2 олдим. 512 миллион сўмга тушди.

— Биринчи машинангиз?

— 2019 йил "Насаф"да ўйнаб юрганимда кредитга "Спарк" автомобилини олганман.

— Қайси жамоага мухлислик қиласиз?

— Хориждан "Реал", Ўзбекистондан "Машъал". "Реал"даги вазият ҳамма жамоада бўлади, ўтган йилларда "Барселона"да ҳам бўлган.

— Футболчиларданчи?

— Севимли футболчим — Роналдо.

— Энг чиройли гол?

— Криштиану Роналдунинг ЕЧЛ финалида "Ювентус"га урган голи.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

   
06 фев 20:32:57
PFK HAQIQAT
Mashʼal, uzbek futbolini qora qutisi. Mashʼal tarixi oʻrganilsa, Uzbek futbolidagi barcha voqiyalar chiqib keladi.
   
04 фев 20:47:29
Ravshan Ruzikulov
Ma'shalni Superligada o'ynaganini o'zi katta gap.
   
04 фев 09:51:19
Akbar Umarov
Menimcha Ma'shal yaqqol autsaydelar qatorida yana yursa keragov
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика