Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!
04 дек 19:27
Новости
Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!
"Бу йилги чемпионатни “Насаф” сафида якунлаган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан 2026 йилги мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қилади.
Тажрибали ҳимоячи 1990 йилнинг 31 июль куни Россиянинг Сочи шаҳрида туғилган. Фаолиятини табиийки Россия чемпионатида бошлаган. Жумладан, "Жемчужина", "Сочи", "Локомотив", "Шинник", "Химки", Чехиянинг "Сигма" жамоаларида ўйнаган. 2015 йилда Ўзбекистонга келган. Шу вақт давомида юртимизда "Қўқон-1912", "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоаларида тўп тепган.

Ўтган йили мамлакат чемпионига айланган ва икки марта Суперкубокни ҳам қўлга киритган.
Голбан фаолияти мобайнида умумий ҳисобда 420 ўйинда майдонга тушган ва 27 та гол уриб, 8 та голли пас берган.
Аввалроқ тажрибали футболчи фаолиятини "Андижон"да давом эттиришини маълум қилган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии
Дониёр,Бектемир,Фарход,Шахзод,Мухаммадкарим,Абдувохид,Элдор шу уйинчиларни олиб колишиларни сурейман.Исломни кетиши хам катта ёкотиш булди.