RU

Последние новости

12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  3 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  16 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  22 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  40 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2

Иньеста: "Ман Сити" ва ПСЖ - ЕЧЛ фаворитлари Новости

Иньеста: "Ман Сити" ва ПСЖ - ЕЧЛ фаворитлари

"Барселона" собиқ футболчиси Андрес Иньеста ушбу мавсумда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш имкониятлари юқори бўлган жамоаларни санаб ўтди.

Унга бу борада савол берилганда афсонавий ўйинчи қўйидагича жавоб қайтарди:

“Чемпионлар Лигаси фаворитлари? Жуда яхши жамоалар иштирок этадиган турнирда нима бўлишини олдиндан айтиш қийин. Мен “Манчестер Сити” ва ПСЖни яна ғалаба қозониш учун яқин келадиган кучли жамоалар, деб биламан. Ажойиб формада бўлган бошқа жамоалар ҳам бор, аммо улар танаффусдан кейин февраль ойида қандай ҳолатда бўлишини билмаймиз. Масалан, “Наполи” гуруҳ босқичини ажойиб ўтказди, кейинчалик нима бўлишини кўрамиз. “Ливерпуль” ва “Реал”да ҳам ҳаммаси жойида.

Ла Лигага келадиган бўлсак, фаворитлар “Барселона” ва “Реал Мадрид” бўлиб қолади. Умид қиламанки, “Барса” ғалаба қозонади, акс ҳолда уларнинг лойиҳасига бўлган ишончга катта зарба бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 босқичида ПСЖ “Бавария” билан ўйнайди, “Манчестер Сити” эса “РБ Лейпциг” тўсиғидан ўтиши керак бўлади, “Наполи” мусобақани “Айнтрахт”га қарши ўйин билан давом эттирса, “Ливерпуль” - “Реал Мадрид” ўйини мухлисларга яна бир бор ҳаяжонли онларни тақдим қилиши мумкин.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика