RU

Последние новости

22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  1 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  6 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  31 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  3 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2

Иминов энг катта мақсади ва "Бухоро"нинг имкониятлари ҳақида гапирди Новости

Иминов энг катта мақсади ва "Бухоро"нинг имкониятлари ҳақида гапирди

Суперлигага қайтган "Бухоро" клуби матбуот хизмати Ҳумоюнмирзо Иминов жамоада қолишини эълон қилди.

Шундан кейин 22 ёшли ярим ҳимоячи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

— Ҳумоюнмирзо, ўтган мавсум охирида "Пахтакор"нинг чемпионлигидан кўпроқ қувондингизми ёки "Бухоро" Суперлигага қайтганиданми?

— Ассалому алайкум. Мавсумнинг биринчи қисмини "Пахтакор"да ўтказгандим. "Шерлар" чемпион бўлишини хоҳладим. "Бухоро"нинг элитига қайтишига ёрдам берганим учун хурсандман. Эсда қоларли йил бўлди.

— Сизни "Бухоро"га ким таклиф қилди?

— Мураббийлар штаби чақирди. Лекин бу ўтишда акам (Сардор Эминов - таҳр.)нинг ҳам ҳиссаси катта.

— Бу йил ҳам Бухорода қолишингиз айтиляпти. "Пахтакор" сизни ижарага бердими ёки..?

— Йўқ, "Бухоро" трансфер ҳуқуқимни сотиб олган. Энди шу жамоага тегишлиман.

— Клубнинг бу йилги имкониятларини қандай баҳолайсиз? Жамоа аутсайдерлар зонасига тушиб қолмайдими?

— Ҳаким ака Фузайлов яхши жамоа шакллантиряпти. Ҳали ҳаммаси олдинда. Худо хоҳласа, юқори ўринлар учун курашамиз.

— Иминовнинг олдидаги шахсий мақсадлари қанақа? 

— Бу йил ўсишга эришмоқчиман. Энг катта ният эса терма жамоада ўйнаш.

Маълумот учун, Ҳумоюнмирзо Иминов ўтган мавсум "Бухоро" либосида 12 учрашувда майдонга тушиб, 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Фахриддин ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика