RU

Последние новости

10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  1 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  0 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  3 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  7 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  1 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  4 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  7 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   51

Иҳор Корсун: "Голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман" Новости

Иҳор Корсун: "Голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ангола – Украина (2:7) учрашувидан сўнг украиналиклар аъзоси Иҳор Корсун микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Бугун, энг муҳими, ижобий натижага эришдик, яъни ғалаба қозондик. Чунки 1-турда Аргентинага қарши йирик ҳисобдаги омадсиз мағлубиятдан кейин ўзимизга келиб олишимиз керак эди. Шу боис бугун ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.

Бугун бизни чин дилдан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни хурсанд қила олганимиздан жуда миннатдорман. Украинада оғир вазият ҳукм сурмоқда. Шу боис голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман.

Турнир фаворитларини аниқ айтолмайман. Ўйлашимча, кутилмаган ҳодисалар рўй беради. Турнирда барча жамоалар кучли, шу боис фаворитларни бармоқ билан санаб бўлмайди.

Биз истиқомат қилаётган Тошкент шаҳри жуда гўзал, ростини айтсам, бундан ҳайратда қолдим. Бу ерни мутлақо ўзгача тасаввур қилардим, аммо фикрим ўзгарди. Чиндан ҳайратдаман", деди бугунги ўйинда дубль қайд этган футзалчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика