"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди
16 авг 20:13
Новости


"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди
Суперлиганинг 19-тури доирасида водий дербиси бўлиб ўтди.
Наманганда "Навбаҳор" - "Нефтчи" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Курашларга бой ўтган ўйинда омад фарғоналикларга кулиб боқди (0:1). Шу тариқа "Нефтчи" 14 йилдан сўнг "лочинлар" майдонидан ғалаба билан қайтди. Жамоа сўнгги маротаба 2011 йил бу вазифани уддасидан чиққан эди.
"Нефтчи" навбатдаги учрашувини 21 август куни "Машъал"га қарши ўтказади.
Похожие новости

Комментарии
Мани хам кунглим колди бу Нефтчига кибрли одамдан
Жамоа уйинчиларига катта рахмат,жанг килишди бугун кахрамонларча!