Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"
15 июн 10:25
Новости
Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"
- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Яхши ўйин бўлди. Имкониятлардан фойдалана олмаганимиз сабабли етарлича гол ура олмадик. Аслида, йигитлар яхши ўйнашди, мураббийнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилишди. Менимча, кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик.
- Сўнгги йилларда хорижда тўп тепдингиз. Ушбу давр тажриба орттиришингизга ёрдам бердими?
- Албатта, яхши ёки ёмон бўлсин, ҳар қандай тажриба – ўз номи билан тажриба, агар уни тўғри идрок этсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам ривожланасиз. Шунинг учун мен аниқ айтишим мумкин: чет эл футболини кузатиш ва унга мослашиш жуда катта фойда беради.
- Охирги ўйинларда бош билан ўйнашда мастер-класс кўрсатяпсиз. Жаҳон футболида бош билан ўйнашда биринчи навбатда Зинедин Зидан ёдга олинади...
- (Кулади) Худога шукурки, гол уряпман. Биласизми, мен шундай ўйлайман: хоҳ бош билан бўлсин, хоҳ оёқ билан, фарқи йўқ, асосийси гол бўляпти. Мен учун энг муҳими гол уриш, бош биланми, оёқ биланми ёки кўкрак билан – буни фарқи йўқ, асосийси тўп дарвозага кирса бўлгани.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии