RU

Последние новости

17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  2 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  30 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Игнатий Нестеров: Энг, энг, энг... Новости

Игнатий Нестеров: Энг, энг, энг...

Осиё Кубокларида 5 марта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) иштирок этиб, бу борада Осиёнинг ягона футболчиси ҳисобланадиган Игнатий Нестеров "энг" сўзи билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.

Маълумки, Нестеров Осиё Кубогида иштирок этиш бўйича қитъамиз рекордчиси ҳисобланади. У бешта Осиё Кубогида жами 17 бор терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган. 


Энг эсда қолган турнир 

- Осиё Кубоги-2019ни энг эсда қолган мусобақа дея оламан. Бу ҳар томонлама яхши ўтди. БАА ўзида мусобақани жуда юқори савияда ташкил этди. Ташкилотчилик томонлама умуман муаммо кузатилмади. 


Энг эсда қолган ўйин

- Энг эсда қолган баҳс сифатида 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувни айтган бўлардим. Чорак финалдан ўрин олган мазкур баҳс жуда қизиқ кечганди. Биз охиригача курашганмиз, фақат қўшимча бўлимларда ўтказиб юборилган иккита гол туфайли ютқазиб қўйгандик. 


Энг эсда қолган ғалаба

- Энг эсда қолган ғалаба ҳам 2015 йил бўлган. Гуруҳ босқичида Саудия Арабистонини 3:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Буни Осиё Кубоклари тарихида энг яхши ўйинларимиздан бири деб биламан. 


Энг аламли мағлубият

- Энг аламли мағлубият ўтган йил рўй берди. Австралия билан 120 дақиқа яхши ўйнаб якунда пенальтилар сериясида ютқазиб қўйдик. Олдинги тўқнашувларда Австралияга қарши бу қадар ишонч билан ўйнамагандик. Биринчи марта бу жамоани мағлуб этишга жуда яқин келгандик. Афсуски, пенальтиларда омадимиз келмади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика