RU

Последние новости

23:45Италия - Исроил  2 23:45Бельгия - Франция  0 23:45Германия - Нидерландия  1 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  5 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  10 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  6 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   11 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  9 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  21

"Ифтихор" - Мурувват уйига ташриф буюрди Новости

"Ифтихор" - Мурувват уйига ташриф буюрди

Теги :  Ифтихор
Халқизимизда савобли ишни ҳар ким ва ҳар куни қилиш керак, деган мақол бор.

Мана шу ақидага амал қилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ифтихор” жамоаси хайрли ишга қўл урди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи  ва  “Ифтихор” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан жамоа аъзолари Фарғона шаҳридаги  “Мурувват уйи”га ташриф буюриб, хайрия акциясини ўтказишди.

Футболчилар “Мурувват ногиронли бўлган болалар учун интернат”га келган пайтда болалар учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган концерт дастури бўлаётган эди. Футболчиларнинг ташрифи эса қалби ўксик болаларга янада қувонч бахш этди.

Ўзига хос тадбирни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши спорт бўлими мудири Умид Ражабов  очиб берди.


Шундан кейин “Ифтихор” футбол клуби раҳбари Аҳроржон Эргашев сўзга чиқиб, келаётган баҳор байрамлари билан барчани табриклаб, жамоа ҳар доим меҳрга мухтож болаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкилади. Про-лигада муносиб иштирок этишни кўзлаётган “Ифтихор” жамоасининг мақсадлари улкан эканлигини айтар экан, клуб раҳбари айнан мана шу болалар учун жамоа чемпионликни қўлга киритишига ваъда берди.  

Тадбир якунида ушбу муассасада тарбия топаётган болаларга футболчилар томонидан клуб совғалари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида “Мурувват уйи” раҳбарияти спортчиларга ташрифлари учун ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.


Клуб матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика