RU

Последние новости

01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  6 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  1 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  9 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  36 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2

"Ҳужумчи тўпурар бўлишга интилиши керак. Лекин жамоавий ютуқ шахсий совриндан афзалроқ". Мавсум кашфиётларидан бири Ҳусайин Норчаев билан интервью Новости

"Ҳужумчи тўпурар бўлишга интилиши керак. Лекин жамоавий ютуқ шахсий совриндан афзалроқ". Мавсум кашфиётларидан бири Ҳусайин Норчаев билан интервью

"Насаф" жамоаси бу мавсумда ҳам ўз академиясига таянган ҳолда совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев иқтидорли ёш футболчиларга ишонч билдиришдан қочмаяпти ва уларнинг катта футболда ўз ўрнини топишида ҳиссасини қўшишда етакчи эканлигини исботламоқда. Ушбу мавсумда "Насаф" жамоаси асосий таркибида дебют қилган Ҳусайин Норчаев ёш бўлишига қарамасдан ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамизнинг муҳим фигураларидан бири бўлган Ҳусайин Норчаевни яқинда суҳбатга чорлаб бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- "Насаф" жамоасида энди етишиб чиқаётган ёш футболчилардан бирисиз. Шундай экан келинг дастлаб миллионлар ўйинидаги илк қадамларингиз ҳақидаги фикрларингиз билан суҳбатимизни бошласак...

- Аввало менга ишонч билдириб келаётган "Насаф" жамоаси раҳбариятига ва бош мураббий Рўзиқул Бердиевга миннатдорчилик билдираман. Биринчи маротаба 2012 йил отам "Насаф" клуби академиясига олиб келганлар. Биринчи мураббийим Дадажон Тагаев ва Элдор Мойлиев бўлишади. Дастлабки футбол алифбосини шу инсонлар қўлида ўрганганман.

- Асосий таркибга киришингиз қандай юз берди? Ҳаяжон ва босимни қандай енгиб ўтдингиз?

- Асосий жамоага ўтишим жуда тез бўлган. Бир муддат ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилганман ва асосий жамоадан чақирув олганман. Жамоамиздаги барча футболчиларни яхши танийман. Шу боис ҳаяжонни енгишда муаммо бўлмади. Улар менга майдонда ва майдон ташқарисида катта ёрдам беришган.



- Ўринбосарлар жамоаси билан асосий жамоа ўртасида фарқ бўлади. Асосий таркибга ўтганингиздан кейин ўзингизда футболчи сифатида қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Ҳа, асосий жамоага ўтганимдан кейин ўзимда катта ўзгаришларни сездим дея оламан. Тажрибали футболчилардан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиляпман. Ўзимга бўлган ишонч ортмоқда.

- Футболчи бўлишни орзу қилган ҳар бир бола қайсидир футболчига ҳавас қилади ва унга ўхшашга интилади. Қайси ўзбекистонлик футболчига ҳавас қиласиз ва ундан ўзингиз учун нималар оласиз?

- Ўзбекистонда Элдор Шомуродовга ҳавас қилиб келаман. Элдор ака тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади ва қабул қилади. Боши билан яхши ўйнайди. Энг асосийси голли вазиятларни олдиндан сеза оладилар.

- "Насаф" жамоаси аввалги йилларда совринли ўринлардан четда қолди. Хўш, бу мавсумда жамоа мухлисларга қандай совға улашиши мумкин?

- Худо хоҳласа жорий мавсумда совринли ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қиламиз. ОЧЛга йўлланмани қўлга киритиб мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Мухлислар стадионларга қайтишмоқда. Бу албатта яхши. Бироқ, оралиқ масофани сақлаб эҳтиёткорликни йўқотмаслик лозим.

- Ўтган йили кичик турнирларда Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилдингиз ва мусобақаларда кўплаб голларни урдингиз. Эндиги навбат "Насаф" ва миллий терма жамоагами?

- Ҳа, мақсадим ҳам шундай. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз билан Осиё чемпиони ва мусобақа тўпурари бўлишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Тимур ака Кападзени ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан.

- Ҳужумчи учун тўпурар бўлиш қай даражада аҳамиятли? Сиз учун қай бири муҳум тўпурар бўлиш ёки жамоавий соврин...

- Албатта, форвард учун тўпурар бўлишни аҳамияти катта деб биламан. Ҳужумчи қанча кўп гол урса шунча жамоасига ёрдам берган бўлади. Тўпурар ёки соврин? Футбол жамоавий ўйин. Шунинг учун жамоавий қўлга киритилган совринни устунроқ қўяман. Лекин, ҳужум чизиғи вакили барибир тўпурарликка ҳам ҳаракат қилиши керак. Иккаласи бир-бирига боғлиқ.



- Рўзиқул Бердиевга учта сўз билан таъриф бера оласизми?

- Кучли мураббий, талабчан ва қаттиққўл.

- Футболчининг ўз ўйинидан кўнгли тўлиши пасайиш белгисими? Бу борада мураббийларингиз сизга қандай тавсия ва маслаҳатлар беришади?

- Ўз ўйинидан қониқса ишлашдан тўхтаб қолиши мумкин. Ҳар бир футболчи ўз ўйинини кўриб хатолари устида ишлаши керак. Мураббийларим шундай тавсия беришади.

- Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг қолдирилиши фойдами ёки аксинча?

- Турнирни қолдирилгани қайсидир маънода яхши. Негаки, ҳозирда Суперлигада ҳар 4-5 кунда ўйин бўлмоқда. Осиё чемпионати қолирилгани сабабли кўпроқ йиғин ўтказиб етарлича тайёрланишимиз мумкин. Футболчилар бир-бирларини яхши ўрганиб, ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олишимизга имкон бўлади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика